“Манчестер Сити” АПЛда 129 йиллик рекордни такрорлади

7 май 2019, 09:16
“Сити” кеча ўз майдонида “Лестер”ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Шаҳарликлар” АПЛнинг барча клубларини кетма-кет 2 мавсум камида 1 мартадан мағлуб этишнинг уддасидан чиқиб, мусобақанинг 129 йиллик рекордини такрорлади. Бундай натижани 1888/89 ва 1889/90 йилги мавсумларда “Престон” клуби қайд этганди.


Манба: Opta