"Манчестер Сити" афсонавий Чики Бегиристайн билан ҳайрлашди, у Абдуқодир Ҳусановнинг трансферида муҳим ўрин тутган

Mirjalol Normatov
31 июл 2025
"Манчестер Сити" матбуот хизмати клуб директорларидан бири Чики Бегиристайннинг клубдан кетганини маълум қилди.

Ушбу мутахассис 2003-2010 йилларда "Барселона"да ишлаган, 2012 йилдан бери "Манчестер Сити" тизимида фаолият юритиб келаётганди.

Маълумот учун Чики Бегиристайн Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га ўтишида муҳим ўрин тутган шаҳс ҳисобланади. 13 йиллик фаолияти давомида клуб 21 та катта совринни қўлга киритди. Шунингдек, у Пеп Гвардиоланинг тайинланувида ҳам катта аҳамиятга эга шаҳс бўлган.

Энди унинг клубдаги ўрнини Уго Виано эгаллайди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: instagram.com/mancity