UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50Дрогба ва Трезеге Австралиядаги хайрия учрашувида майдонга тушади  0 22:27Слимани "Челси" билан келишувга эришди  3 22:00Ярим йиллик танаффусдан сўнг Лерой Сане сафга қайтди  6 21:30Лаутаро Мартинес дисквалификация қилинди. У “Милан дербиси”ни ўтказиб юборади  10 21:30ОЧЛ-2020. "Бунёдкор" гуруҳ босқичига чиқа олмади  333 21:23ОЧЛ. "Сеул" - "Кедаҳ" 4:1  5 21:10Клопп Маненинг ҳолати бўйича маълумот берди  9 20:45“Манчестер Сити”нинг тажрибали футболчиси “шаҳарликлар” билан шартномани узайтирди  8 20:35Трансфер. Чехиянинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси АПЛ жамоасига ўтди  1 20:25“Тоттенхэм” клуби “Бетис” аъзосининг трансфер ҳуқуқини 60 млн еврога сотиб олди  4 20:10Трансфер. “Интер” яна бир футболчисини сотиб юборди  4 19:50Расман: “Интер” вингери “Наполи”га ўтди  1 19:25ОЧЛ-2020 саралаш. “Ал-Айн” ва “Бунёдкор”нинг асосий таркиблари билан танишинг, “қалдирғочлар” стадионга классик услубдаги кийимларда келишди  55 18:45Зидан: "Азар машғулотларга қайтди, аммо ҳали умумий гуруҳда ишламаяпти"  8 18:29Кирилл Погребняк: "Локомотив"га ғолиблик руҳини қайтаришда ёрдам бермоқчиман"  23

Манчестер жамоалари очко йўқотди, Погба пенальтини уролмаган турда Пукки порлади. АПЛ, 2-тур шарҳи Янгиликлар

Манчестер жамоалари очко йўқотди, Погба пенальтини уролмаган турда Пукки порлади. АПЛ, 2-тур шарҳи

Кеча тунда ўтказилган "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси АПЛнинг 2-турига якун ясаб берди.

Мазку беллашувда томонлар биттадан гол киритган ҳолда муроса кўчасини танлашди.

АПЛ, 2-тур

17.08.2019

"Арсенал" - "Бернли"2:1

"Астон Вилла" - "Борнмут" 1:2

"Брайтон" - "Вест Хэм" 1:1

"Саутгемптон" - "Ливерпуль" 1:2

"Эвертон" - "Уотфорд" 1:0

"Норвич" - "Ньюкасл" 3:1

"Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" 2:2

18.08.2019

"Шеффилд Юнайтед" - "Кристал Пэлас" 1:0

"Челси" - "Лестер" 1:1

19.08.2019

"Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" 1:1


"Арсенал" ўз майдонида Шон Дайч бошчилигидаги "Бернли"ни қабул қилди. Янги келган Дани Себаллоснинг иккита голли пасини Лаказетт ва Обамеянг кўкка совурмади. Меҳмонлар сафида эса ягона жавоб тўпини Эшли Барнс киритди. Шу тариқа, Унаи Эмери шогирдлари иккинчи турдан сўнг очко йўқотмаган иккита жамоадан бирига айланишди.

Арсенал

Александр Лаказетт - 13', Пьер-Эмерик Аубамейянг - 64'

Премьер-лига . 2-тур

17/08/2019, 17:30

1
:
2
Тугади

Бёрнли

Эшли Барнс - 43'

Стадион: Emirates Stadium, 60214 томошабин

Бош ҳакам: Майк Дин

45'
90'
13'  Александр Лаказетт
13'  Дани Себальос
38'  Пьер-Эмерик Аубамейянг
46'  Рейсс Нельсон (Николя Пепе)
64'  Пьер-Эмерик Аубамейянг
64'  Дани Себальос
71'  Александр Лаказетт (Сеад Колашинац)
83'  Дани Себальос (Лукас Торрейра)
90'  Давид Луис
43'  Эшли Барнс
61'  Крис Вуд (Джей Родригес)
72'  Иоханн Берг Гудмундссон (Аарон Леннон)
90'  Эшли Барнс


Премьер-лигага қайтган "Астон Вилла" "Борнмут"ни меҳмон қилди ва бу сафар ҳам мағлубият аламини тортди. Ёзги трансфер ойнасида жуда кўп пул сарфлаган мезбонлар ҳозирча очко жамғара олганлари йўқ.

Астон Вилла

Дъглас Луиз - 71'

Премьер-лига . 2-тур

17/08/2019, 20:00

2
:
1
Тугади

Борнмут

Джошуа Кинг - 2', Гарри Уилсон - 12'

Стадион: Villa Park, 40996 томошабин

Бош ҳакам: Мартин Аткинсон

45'
90'
71'  Дъглас Луиз
71'  Джек Грилиш
75'  Анвар Эль-Гази (Хосе Йота)
87'  Трезеге (Кейнан Дэвис)
2'  Джошуа Кинг
12'  Гарри Уилсон
36'  Филипп Биллинг
46'  Филипп Биллинг (Эндрю Сурман)
59'  Натан Аке
76'  Гарри Уилсон (Доминик Соланке)


Ёзда бир неча нафар янги ўйинчиларни сотиб олиб ҳужум чизиғини сезиларли кучайтириб олган "Вест Хэм" бу сафар ҳам юта олмади. "Брайтон" уйига сафар фақат бир очкокелтирди.

Брайтон

Леандро Троссард - 65'

Премьер-лига . 2-тур

17/08/2019, 20:00

1
:
1
Тугади

Вест Хэм

Хавьер Эрнандес - 61'

Стадион: The American Express Community Stadium, 30459 томошабин

Бош ҳакам: Anthony Taylor

45'
90'
28'  Леандро Троссард
65'  Леандро Троссард
67'  Паскаль Грос (Нил Мопэй)
74'  Гленн Маррей (Флорин Андоне)
85'  Леандро Троссард (Аарон Mоой)
46'  Джек Уилшир (Михаил Антонио)
61'  Хавьер Эрнандес
61'  Мануел Ланцини
76'  Артур Масуаку
77'  Пабло Форналс (Андрей Ярмоленко)
83'  Хавьер Эрнандес (Карлос Санчес)
90'  Деклан Рейс


Чемпионлик учун "Ман Сити" билан асосий рақобат қилиши кутилаётган "Ливерпуль" "Саутгемптон" майдонидан осон бўлмаган ғалаба билан қайтди. Фирмино ва Маненинг голлари эвазига икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган "қизиллар" охирги дақиқаларни хотиржам ўтказишмади. Сабаби, жароҳат олган Алиссоннинг ўрнида ўйнаётган Адриан кутилмаганда тўпни рақибга бериб қўйди ва Дэнни Ингс сўнгги дақиқалар ҳавотирли ўтишига сабабчи бўлди. Шунга қарамай, Клопп шогирдлари ғалабани ушлаб қолишди ва турнир жадвалида пешқадамликни қўлга олишди.

Саутгемптон

Дэнни Ингс - 83'

Премьер-лига . 2-тур

17/08/2019, 20:00

2
:
1
Тугади

Ливерпуль

Садио Мане - 45', Роберто Фирмино - 71'

Стадион: St. Mary's Stadium, 31712 томошабин

Бош ҳакам: Андре Марринер

45'
90'
36'  Ориол Ромеу
64'  Ориол Ромеу (Дэнни Ингс)
68'  Че Адамс (Стюарт Армстронг)
77'  Райан Бертран (Мусса Дженепо)
83'  Дэнни Ингс
84'  Мусса Дженепо
45'  Садио Мане
45'  Джеймс Милнер
71'  Роберто Фирмино
71'  Садио Мане
74'  Джеймс Милнер (Фабиньо)
79'  Трент Александр-Арнольд
79'  Мохаммед Салах (Дивок Ориги)
89'  Алекс Окслейд-Чемберлен (Джордан Хендерсон)


Ўз майдонида "Уотфорд"ни қабул қилган "Эвертон" Бернарднинг голи эвазига ғалаба қозонди. Қизиғи, "ирислар" иккинчи турдан сўнг ўз дарвозасидан гол олиб чиқмаган ягона клуб бўлиб туришибди. Кейинги турда ливерпулликлар "Астон Вилла" уйига сафар уюштиришади. Кўрамиз, ижобий серия сақлаб қолинадими ёки йўқ?

Эвертон

Бернард - 10'

Премьер-лига . 2-тур

17/08/2019, 20:00

0
:
1
Тугади

Уотфорд

Стадион: Goodison Park, 39066 томошабин

Бош ҳакам: Ли Мейсон

45'
90'
10'  Бернард
10'  Люка Динь
14'  Шимус Коулмен
47'  Андре Гомиш
63'  Ришарлисон (Тео Уолкотт)
72'  Доминик Калверт-Левин (Мойзе Кин)
73'  Люка Динь (Мейсон Холгейт)
31'  Этьен Капуэ
59'  Хосе Олевас
62'  Роберто Перейра
67'  Уилл Хьюз (Дэнни Уэлбек)
79'  Жерар Деулофеу (Том Клеверли)
83'  Этьен Капуэ (Андре Грай)


Биринчи турда "Ливерпуль"дан 1:4 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олган бўлса-да, ўйин бўйича ёмон таассурот қолдирмаган "Норвич" бу гал яхши ўйинни таблода ҳам акс эттира олди. "Ньюкасл"га қарши учрашув Теему Пуккига аталди. Финляндиялик 29 ёшли ҳужумчи хет-трик қайд этди. Қизиғи, ҳозирча "Норвич" АПЛда тўртта гол урди ва уларнинг ҳаммасига айнан Пукки муаллифлик қилди.

Норвич

Теему Пукки - 32', Теему Пукки - 63', Теему Пукки - 75'

Премьер-лига . 2-тур

17/08/2019, 20:00

1
:
3
Тугади

Ньюкасл

Джонджо Шелви - 90'

Стадион: Carrow Road, 27059 томошабин

Бош ҳакам: Стюарт Аттуэлл

45'
90'
32'  Теему Пукки
37'  Макс Аарон
63'  Теему Пукки
63'  Тодд Кантуэлл
75'  Теему Пукки
75'  Тодд Кантуэлл
84'  Марко Штиперман (Марио Вранчич)
87'  Том Трибулл (Александр Теттей)
90'  Джамаль Льюис (Сэм Байрам)
44'  Жоэлинтон
67'  Жоэлинтон (Йошинори Муто)
74'  Ки Сон Ён (Шон Лонгстафф)
85'  Пол Дамметт
90'  Шон Лонгстафф
90'  Джонджо Шелви
90'  Шон Лонгстафф


Турнинг марказий беллашувига "Этихад стэдиум" мезбонлик қилди. Поччеттино бошчилигидаги "Тоттенхэм" "Манчестер Сити" меҳмони бўлди ва VAR тизими сабаб Лондонга 1 очко билан кетди. Ўйинда тўлиқ устунлик қилган Гвардиола шогирдлари бу устунликни ҳисобда акс эттира олишмади. Сўнгги дақиқаларда Жезус гол уриб ғалабани илиб кетгандек бўлганди, аммо VAR тўп бразилиялик ҳужумчига келгунча Лапортнинг қўлига текканини аниқлади. Қизиғи, VAR иккинчи бор Гвардиолага панд бермоқда. Ҳар икки сафар ҳам "Ман Сити"нинг рақиби "Тоттенхэм" бўлди.

Манчестер Сити

Рахим Стерлинг - 20', Серхио Агуэро - 35'

Премьер-лига . 2-тур

17/08/2019, 22:30

2
:
2
Тугади

Тоттенхэм

Эрик Ламела - 23', Лукас - 56'

Стадион: Etihad Stadium, 54503 томошабин

Бош ҳакам: Michael Oliver

45'
90'
20'  Рахим Стерлинг
20'  Кевин Де Брёйне
26'  Рахим Стерлинг
35'  Серхио Агуэро
35'  Кевин Де Брёйне
66'  Серхио Агуэро (Габриэль Жезус)
78'  Родриго Эрнандес (Давид Сильва)
80'  Бернарду Силва (Риад Махрез)
90'  Габриэль Жезус
23'  Эрик Ламела
23'  Танге Ндомбеле
56'  Гарри Винкс (Лукас)
56'  Лукас
56'  Эрик Ламела
85'  Эрик Ламела (Джовани Ло Селсо)
90'  Кристиан Эриксен (Оливер Скипп)


Премьер-лига дебютанти "Шеффилд Юнайтед" ўз майдонида "Кристал Пэлас"ни қабул қилди. Дарвоза дахлсизлиги таминланган баҳсда Лундстрэмнинг голи мезбонларга минимал ҳисобдаги ғалабани келтирди.

Шеффилд Юнайтед

Джон Лундстрам - 47'

Премьер-лига . 2-тур

18/08/2019, 19:00

0
:
1
Тугади

Кристал Пэлас

Стадион: Bramall Lane, 30197 томошабин

Бош ҳакам: David Coote

45'
90'
7'  Джон Лундстрам
29'  Джон Флек (Люк Фримен)
47'  Джон Лундстрам
56'  Каллум Робинсон (Оливер МакБерни)
74'  Джордж Бэлдок
85'  Люк Фримен
89'  Дэвид Макголдрик (Фил Джагелка)
65'  Макс Майер (Джеффри Шлупп)
70'  Андрос Таунсенд (Джеймс Маккарти)
74'  Джеймс Маккарти
82'  Джеймс Макартур (Коннор Уикхэм)


Фрэнк Лэмпард бошчилигидаги "Челси" Брэндон Роджерс мураббийлигидаги "Лестер"ни қабул қилди. Биринчи бўлим тўлиғича "аристократлар"нинг устунлигида ўтди, аммо катта устунликка қарамай мезбонлар Мэйсон Маунтнинг биргина голи билан бўлимни тугатишди. Иккинчи 45 дақиқаликда эса "тулкилар" ўзларига келишди. Мухлислар тамомила бошқача иккита бўлимга гувоҳ бўлишди. "Челси" жорий мавсум уча расмий ўйин ўтказди ва уларнинг ҳаммаси ўхшаш тарзда ўтди. Яъни, "кўклар" биринчи бўлимни юқори кайфиятда ўтказиб, устунликни ўз қўлларида ушлаб туришди. Аммо, иккинчи бўлимга бошқа жамоа тушиб келгандек тасаввур пайдо бўлди. Лэмпард юқори темпни 90 дақиқа ушлаб қолишни уддалай олса жамоа кетма-кет ғалабаларга эришади.

Челси

Мэйсон Маунт - 7'

Премьер-лига . 2-тур

18/08/2019, 21:30

1
:
1
Тугади

Лестер

Уилфред Ндиди - 67'

Стадион: Stamford Bridge, 40629 томошабин

Бош ҳакам: Oliver Langford

45'
90'
7'  Мэйсон Маунт
37'  Жоржиньо
61'  Оливье Жиру (Тэмми Абрахам)
71'  Жоржиньо (Матео Ковачич)
71'  Кристиан Пулишич (Виллиан)
67'  Уилфред Ндиди
67'  Джеймс Мэддисон
73'  Хамза Чоудхури (Деннис Прат)
80'  Айозе Перес (Марк Олбрайтон)


Ва ниҳоят, турни "Молине стэдиум"да ўтказилган "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси якунлаб берди. Сульшер шогирдлари дастлабки 45 дақиқаликни жуда яхши ўтказишди. Ажойиб комбинациядан сўнг Антони Марсьяль иккинчи ўйинда ҳам гол урди. Антони бўлим охирларида яна битта гол уриши ҳам мумкин эди. Аммо, ҳимоячининг хатосидан сўнг тўпни олиб қўйган француз шу қадар тез югуриб кетди-ки, тўп унинг ортида қолиб кетди. Иккинчи бўлимда эса Рубен Невешнинг жарима майдончаси чизиғи устидан тепган идеал зарбасини Де Хеа ҳам қайтара олмади. "Қизил иблислар" ғалабани илиб кетишлари мумкин эди. Бироқ, Поль Погба ўзи ишлаган пенальтини голга айлантира олмади. Руи Патрисиу тўпни қайтарди ва жамоасига бир очко олиб берди.

Вулверхэмптон Вандерерс

Рубен Невес - 55'

Премьер-лига . 2-тур

20/08/2019, 01:00

1
:
1
Тугади

Манчестер Юнайтед

Антони Мартьяль - 27'

Стадион: Molineux Stadium, 31314 томошабин

Бош ҳакам: Jon Moss

45'
90'
46'  Мэтт Доэрти (Адама Траоре)
51'  Рубен Невес
55'  Рубен Невес
55'  Жоау Моутинью
67'  Райан Беннетт
86'  Диого Йота (Педро Нето)
90'  Рауль Хименес (Патрик Катрон)
24'  Дэниел Джеймс
27'  Антони Мартьяль
27'  Маркус Рашфорд
68'  Поль Погба
81'  Джесси Лингард (Хуан Мата)
84'  Аарон-Ван Бисака
89'  Дэниел Джеймс (doubled down)
89'  Маркус Рашфорд (Андреас Перейра)


АПЛ, 2-турдан кейин тўпурарлар рўйхати

Теему Пукки ("Норвич"), Раҳим Стерлинг ("Манчестер Сити") - 4тадан гол.

Эшли Барнс ("Бернли") - 3та гол


АПЛ, 2-турдан кейин ассистентлар рўйхати

Кевин Де Брюйне ("Манчестер Сити") - 3та голли пас

Тодд Кантвелл ("Норвич"), Дани Себаллос ("Арсенал"), Рияд Марез ("Манчестер Сити"), Поль Погба ("Манчестер Юнайтед"), Эрик Питерс ("Бернли") - 2тадан.


АПЛ, 2-турдан кейин энг кўп гол урган жамоалар

"Манчестер Сити" - 7та гол

"Ливерпуль" - 6та

"Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм" - 5тадан


АПЛ, 2ғтурдан кейинги турнир жадвали


АПЛ 3-турда тўқнаш келадиган жамоалар

23.08.2019

23:55. "Астон Вилла" - "Эвертон"

24.08.2019

16:30. "Норвич" - "Челси"

19:00. "Брайтон" - "Саутгемптон"

19:00. "Манчестер Юнайтед" - "Кристал Пэлас"

19:00. "Уотфорд" - "Вест Хэм"

19:00. "Шеффилд Юнайтед" - "Лестер"

21:30. "Ливерпуль" - "Арсенал"

25.08.2019

18:00. "Борнмут" - "Манчестер Сити"

20:30. "Тоттенхэм" - "Ньюкасл"

20:30. "Вулверхэмптон" - "Бернли"


Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>>>> АПЛ

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг