

"Мендаги маълумотларга кўра, РПЛ клублари раҳбарияти билан бу борада маслаҳатлашувлар ўтказилмаган. Бундан ташқари, ҳеч ким ҳеч қандай хат ва билдиришнома олмаган.
Эслатиб ўтамиз, эртага РФИ ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтади ва унда мамлакат футбол федерациясини ОФКга ўтказиш масаласи кўтарилади", – дея хабар берди "Спорт-Экспресс" мухбири Максим Никитин.
Аввалроқ Россия Футбол Иттифоқи фахрий президенти Вячеслав Колосков Россиянинг Осиё Футбол Конфедерациясига ўтишига қарши эканлигини маълум қилган эди.



