

Маълумотларга кўра, тажрибали ярим ҳимоячи фаолиятини "Ал Ваҳда"да давом эттиришга яқин.
Футболчи сўнгги бор Саудия Арабистонининг "Ал Файҳа" жамоаси шарафини ҳимоя қилган ва ёзда ушбу клуб билан шартномаси ниҳоясига етганди.
Маълумот ўрнида, "Ал Ваҳда" БАА чемпионатида 11 очко билан пешқадамлик қилмоқда.
Аввалроқ 29 ёшли футболчи Эроннинг "Персеполис" ва "Истиқлол" клублари таклиф билан чиққани, аммо уларни рад этганини маълум қилган эди.



