Манба: Нкунку кутилганидан тезроқ сафга қайтади
09 ноя 2023 13:39
Янгиликлар
Кристофер Нкунку навбатдаги халқаро танаффусдан сўнг биринчи ўйинда майдонга тушиши мумкин, дея хабар берди журналист Бен Жейкобс.
Гап 25 ноябрга белгиланган "Ньюкасл"га қарши ўйин ҳақида кетмоқда.
Кристофер Нкунку аллақачон спорт залида ишламоқда. Унинг оғир жароҳатдан тикланиши режалаштирилганидан тезроқ кетмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Нкунку ўтган ёзда "Лейпциг"дан "Челси"га ўтган эди. Франциялик футболчи "кўклар" ҳужумининг янги етакчиси сифатида кўрилди. Бироқ Кристофер Нкунку мавсумолди йиғинда жароҳат олди ва ҳали "Челси"да дебют қилганича йўқ.
Фикрлар