Манба: "Болонья" Шомуродовни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади

Sherzod Nurmatov
31 июл 2022, 20:28
"Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов янги мавсумни "Болонья"да ўтказиши мумкин.

"Болонья" ва "Рома" Ўзбекистон терма жамоаси форварди Элдор Шомуродов трансфери бўйича келишувга эришди. "Болонья" ҳужумчини 9 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади.

Шомуродов 2021 йилнинг августида 18 миллион евро эвазига "Женоа"дан "Рома"га ўтган эди.

27 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум Рим клуби сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган ва 6 та голга ассистентлик қилган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira