"Ман Юнайтед" бош директори Ричард Арнольд клубни тарк этди

Administrator
15 ноя 2023, 20:35
Клуб расман буни маълум қилди.

"Манчестер Юнайтед" клуби жамоа бош директори Ричард Арнольднинг истеъфосини эълон қилди. Sky News маълумотига кўра, Ричард Арнольднинг кетишига жамоа акцияларинининг 25% қисмини сотиб олаётган Жим Рэтклиффнинг клубга келаётгани сабаб бўлган. 

Маълумот учун, Ричард Арнольд 2007 йилдан бери МЮда фаолият олиб боради. Сўнгги икки йил у клуб бош директори лавозимида ишлади. 

"Манчестер Юнайтед" қисқа муддатга Патрик Стюартни бош директор этиб тайинлади. Клуб ҳозирги вақтда узоқ муддатга бош директор қидирмоқда.


AdministratorМуаллиф
Манба: manutd.com