UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Суперлига. «Сурхон» камбек амалга ошириб, «Локомотив»ни мағлуб этди   8 18:00Суперлига. "Навбаҳор" — "Металлург" 0:0 (матнли трансляция)  1 17:50ПСЖ Мбаппега 55 миллион евро тўлашга мажбур  1 17:25U-17 Осиё кубоги саралаши Ўзбекистон иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди. Охирги турда йўлланма учун баҳс бўлади  7 17:17"Навбаҳор" — "Металлург". Асосий таркиблар маълум  6 16:30Левандовски профессионал фаолиятидаги 700-голини урди  14 15:55Расмий хабар: Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум  20 15:50Месси, Суарес ва Альба МЛСда энг яхши бўлишга номзод  14 14:50Африкада йил футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум. Рўйхатда "Ал Айн" футболчиси ҳам бор  3 14:12⚡️ IFFHS: Абдуқодир Ҳусанов йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга даъвогар  19 13:58Гвардиола: "Мени "Олтин тўп" қизиқтирмайди, умуман..."  37 13:39"Сурхон"да ғалабасиз серия қайд этилмоқда. Бунга "Андижон"нинг ҳам алоқаси бор  6 13:06Биласизми? "Сурхон" "Локомотив"ни фақат бир маротаба ютган  3 12:40"Металлург" Наманганда охирги бор қачон ғалаба қозонган?   3 12:31Суперлига. 22-турни ўтказиб юборадиган футболчилар  1

"Ман Сити" қай тариқа аҳмоқона қўнғироқдан кейин Мессини сотиб олмоқчи бўлган? Янгиликлар

"Ман Сити" қай тариқа аҳмоқона қўнғироқдан кейин Мессини сотиб олмоқчи бўлган?

Футбол тўхтаганидан бери биз сиз ўқувчиларнинг зерикиб қолмаслигингиз йўлида изланишда давом этамиз.

Ҳозирги кунда бундай тарихларни ўқиш ва буни билиб олиш ҳеч кимнинг зарарига ишламайди.

***

Агарда сиз юз миллионлаб бюджетга эга клубларнинг менежменти фақатгина пул орқали уйғунлашади деб ўйласангиз, адашасиз. 2008 йилги воқеани ёдга оламиз.

Август, шайҳ Мансур "Манчестер Сити"нинг 90 фоиз акциясини сотиб олди ва янги ёрдамчилари билан доимий алоқада бўлиб турди. Улар соатлаб телефонда гаплашишарди ва барча трансферларни телефон орқали ҳал қилишарди. Бу йўлдаги асосий фигура Гарри Кук эди - клубнинг ижрочи директори эски хўжайинлар - таиландлик Таксин Чинават билан бирга клубга келганди (у 2007 йилда клубни 80 млн евро эвазига сотиб олиб, бир йилдан кейин шайҳларга 200 млн еврога сотганди).

Шундай кунларнинг бирида Кукнинг телефонига навбатдаги қўнғироқ келиб тушди, у трубкани кўтарди ва нариги томондан асабийлашган шайҳ: "Get Messi!" ("Мессини олиб кел"), деб бақирди. Бошида Кук ўзини бироз йўқотиб қўйди ва тезда ўзига келди. Шайҳларнинг режасида бу футболчи бўлганлиги аён бўлди.

Эртаси куни "Барса" 70 млн еврога тенг таклиф қабул қилиб олди.

Ушбу тарихни Гарри Кук илк марта 2012 йили журналист Гэри Жеймснинг "The Manchester City Years" китоби учун айтиб ўтганди. Бироқ у бунда бир детални қўшиб кетди. Раҳбарият унга "Get Messi!" эмас, "It’s all getting messy" ("Барча ишлар расво") деган экан.

"Барселона" эса таклифга рад жавобини берган, биз буни кейинчалик аниқлаштириб ҳам ўтирмадик", - деб кулади Кук.

Орадан 7 йил ўтиб, Кук "The Athletic" нашрига ушбу воқеани бироз ойдинлаштирди.

Қайд этилишича, Кук ўшанда Лондонда анжуманда бўлган. Бироқ бу сафар у матбуот айтганидек шайҳ Мансур эмас, Чинаватнинг ёрдамчиси Паиро Пьемпосан қўнғироқ қилган. Шунчаки, ўшанда шайҳлар таиландликлар билан анча олдин келишиб қўйишган ва улар трансфер бозорини шовқинга солишмоқчи эди.

"Телефон столнинг устида ётганди. Ўшанда Пьемпосан клуб раҳбарияти вакили ҳамда Пол Олриж билан гаплашаётганди. Энди картинани ҳаёлингизда тикланг: Пол ўзининг Англия лаҳжасида шундай деди: "Паиро, сен менга барчасини тушунтириб бер, нима учун вазият назоратдан чиқиб кетяпти?". Паиро эса столда ётиб, массаж қабул қилаётганди. У телефонни олдида: "Ҳа, ҳа, ҳа, расво (инглизчада - mess), бутунлай расво.

Мен нотўғри эшитгандим. Тўғрисини айтаман, ўшанда қулоғимга "Мессини олиб кел", деб эшитилган".

Гаплашиб бўлганидан кейин Олдриж Кукнинг олдига борди:

- Гарри, тушунмадим, энди нима қиламиз?
- Таклифни тайёрла, кейинчалик вазиятга қараймиз.

Эртаси куни Кукка АПЛ вакилларидан бири Дэйв Ричардс қўнғироқ қилди: "Гарри, сен Месси борасида таклиф юбордингми? 70 миллион фунт? Аҳмоқ эмасмисан?".

Орадан бир қанча вақт ўтиб, Ричардснинг ўзига қўнғироқ бўлди. "Барселона"дан. Клубдагилар "Сити" бир футболчи учун бунча маблағдан воз кеча олишига шубҳа қилишини ва бўлганда ҳам таклифни анча олдин юбориш кераклигини айтишди.

Ўшандан буён ҳар трансфер ойнаси очилганида "Сити" Месси борасида таклиф жўнатади. 2008 йилда эса Леонинг ўрнига Манчестерга Робиньо келди. бироқ унинг ишлари бироз ўхшамади.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика