Мальдини: "Товеннинг ўтиши ҳар томонлама фойдали"

Mirjalol Normatov
28 ноя 2020
"Милан" техник директори Паоло Мальдини клуб "Марсель" футболчиси Флориан Товеннинг хизматларига қизиқиш билдираётганини тасдиқлади.

"Товеннинг шартномаси ёзда якунланади. Унинг трансфери ҳар томонлама фойдали, шу жумладан, молиявий тарафдан ҳам. У юқори даражали футболчи. Товеннинг ёшини инобатга олсак, сўнгги йилларда биз ёш бўлса-да, тажрибали футболчиларга эътибор бераётганимизни билсангиз бўлади", - деди Мальдини.

Ушбу мавсумда 27 ёшли француз "Марсель" таркибида 13 ўйинда 3 гол урди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Telefoot