Мальдини оиласи А Серияда "Милан" сафида 1000та ўйин ўтказди

Alisher
7 янв 2021
"Милан" ўйинчиси Даниэль Мальдини "Ювентус" (1:3)га қарши ўйинда захирадан майдонга тушди.

Бу 19 ёшли ўйинчи учун А Серия доирасида клуб учун олтинчи баҳсдир.

Бу Мальдинилар сулоласининг миланликлар сафидаги Италия чемпионатидаги 1000-ўйин бўлди - Чезаре Мальдинида 347та ўйин, Паоло Мальдинида эса 647та ўйин.

Чезаре Мальдини "Милан"да 1954-1966, Паоло Мальдини эса 1984-2009 йиллар давомида ўйнаган.


AlisherМуаллиф
Манба: Opta Sports