"Малага" футболчиси Торрес: "Агар "Барселона" арз қилмоқчи бўлса, марҳамат"

Aslanov Jasurbek
24 май 2017
"Малага" ҳимоячиси Мигель Торреснинг фикрича, "Реал"га қарши Испания чемпионатининг сўнгги туридаги учрашувда у ва унинг жамоадошлари ўз ўйинларидан уялмасликлари керак.

Мезбонлар 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди, натижада "Қироллик клуби" мамлакат чемпионига айланди. Агар "Реал" мағлуб бўлганида "Барселона" чемпион бўлар эди.

"Агар "Барселона" арз қилмоқчи бўлса, марҳамат. Жамоадошларим билан фахрланаман. "Малага" мағлуб бўлганига қарамай, биз "Реал" билан курашдик. "Реал" ЛаЛигада муносиб тарзда ғалабага эришди" - дейди Торрес.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca