UZ

Сўнгги янгиликлар

13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  1 13:08Суперлига. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  0 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  24 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  11 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  1 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  2 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  2 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0 09:00Неъматуллоҳ Рустамжонов: "Европа жамоаларининг бизнинг футболчилардан жисмоний ҳолати яхшироқ"  6 08:33Расман. "Бухоро" ва "Хоразм" плей-оффни сафарда ўтказади  7 08:08"Арсенал" билан шартнома имзолаш учун футболчи 5 клубга рад жавобини берди  0 07:45Суперлига. Бугун "Нефтчи" чемпионликни қўлга киритиши мумкин  46

Максим Шацких: "Пахтакор" таркиби албатта кучайтирилади" Янгиликлар

Максим Шацких: "Пахтакор" таркиби албатта кучайтирилади"

Coca Cola Суперлигаси 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Андижон" учрашувидан сўнг мезбонлар устози Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.


- Ўйин ҳақида

Биринчи навбатда, бизга ҳужумда тажовузкорлик етишмади. Буни ўйиндан аввал йигитларга уқтиргандик. Афсуски, буни ҳар бир ўйиндан аввал айтишимизга қарамасдан, хоҳиш борлиги кўриняпти, аммо тажовузкорлик йўқ. Ҳужумда тезкор ҳаракат қила олмаяпмиз. Афсуски, шунақа ўйинлар ҳам учраб туради. Рақиб жамоа 2 та зарба берди ва гол уришга эришди. Бизда икки таймда ҳам жуда кап вазиятлар юзага келди, аммо якуний зарбани беришда оқсадик.

- Одил Ҳамробековнинг марказий ҳимояда ўйнатилиши ҳимоядаги муаммолар борлигидан дарак берадими ёки бошқа сабаб борми?

- Муаммо йўқ. Фақат охирги ўйин билан солиштирганда, таркибни ўзгартирмасликка қарор қилдик. Шу холос.

- Учрашув тақдирини ўзгартиришга куч етмай қолгандек туюлмадими?

- Сал олдин айтганимдек, бошидан яхши ўйнашимиз керак эди. Биз вазиятларимиздан фойдаланганимизда, 2 та гол уришимиз мумкин эди. Яна қайтараман, ҳужумга киряпмиз ва деярли рақиб жарима майдончасига ёриб киряпмиз, бироқ бундан унумли фойдалана олмаяпмиз. Афсуски, бизга ёрқин форвард етишмаяпти. Ўзи тўп қидирадиган, уни қабул қилиб, ичкарига ёриб кирадиган тўққизлик ҳужумчи йўқ.

- Жамоанинг кейинги режалари қандай?

- Четга чиқишни режа қилгандик, аммо шу ерда қоладиган бўлдик. Иш режамиз барбод бўлди. Хуллас, ўз қароргоҳимизда бўламиз. "Қайрат" билан ўртоқлик ўйини бор, шуни ўтказиб қайтамиз. 

- Жамоа кучайтириладими?

- Албатта. Бу билан анчадан бери шуғулланяпмиз. Янги қон керак, бусиз ривожланиш бўлмайди. 

- Маҳаллий футболчилар харид қилинадими ёки хорижлик?

- Униси ҳам, буниси ҳам. Бу йўналишда анча пайтдан бери иш олиб боряпмиз. Жараён осон эмас. Таркиб албатта кучайтирилади. 

Агар тез-тез янгиликлар қилиб турилмаса, бу ёмон оқибатларга олиб келади. Бу футболда исботланган.

- Ҳожимат Эркинов қайтиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар бор..

- Ҳа, музокаралар давом этмоқда. У билан шартнома тузишни хоҳлаймиз, албатта. Эркинов таркибимизни кучайтирган бўларди. Кўрамиз. Барча трансфер янгиликларидан бохабар бўлиб борасиз. Яширадиган нарсамиз йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика