

"Ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Яна реализация муаммоси панд берди. Вазиятлардан фойдалана олмадик. Рақибнинг ҳужумларини кўп марта ўтказиб юбордик. Устида ишлаш керак бўлган камчиликлар бор. Ҳимоямиз келажакда бу каби ҳужумларни ўтказиб юбормаслиги керак. Рақибда иккита вазият бўлди, шундан биттаси гол билан якунланди. Голни кеч урдик, бунга қадар ҳал қилиш керак эди. Голга қадар имкониятлар бўлганди, улардан фойдаланганимизда вазият бошқача бўлар эди", -дейди Максим Шацких.



