Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"
23 окт 00:20
Янгиликлар


Максим Шацких: "Икки очко йўқотдик. Рақиб дурангни нишонлади"
"Нега ханузгача учрашувнинг энг яхши ўйинчисига бирор эсдалик совға берилмайди? ОФКда пул йўқми? Энг яхши ўйинчини аниқлашади, аммо ҳеч нарса йўқ, бу унчалик ҳам чиройли эмас. Ҳа, майли. Ўйинга келсак, ҳамма учрашувни кўрди. Биз бугун ғалабага ўйнадик, устунлик ҳам бизда бўлди дея оламан. Кўпроқ вазият яратдик. Бугун биз икки очко йўқотдик. Мен ҳар доим рост гапирганман. Олдинда учта ўйин бор, ўйиндан ўйинга қўшиб боряпмиз. Чемпионатдаги иккита ўйинга эътиборни қаратамиз", -дейди Максим Шакцих.
Дониёр Абдуманнопов:
"Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Биз хоҳлагандек учрашув бўлди, икки очко йўқотдик. Мухлисларга раҳмат"
– Учта ўйин гол ура олмадик. Бу яхшими ёки ёмон?
– Яхши тарафи, биз 0 га ўйнаяпмиз. "Шўртан"га тўртта урдик. Бундан ҳужум билан гол уришимиз керак эди. Барчаси олдинда, охиригача курашамиз.
– Иккинчи бўлимда Дамир Темиров ва Дониёр Абдуманноповни кутилмаганда ўзгартирилишига сабаб нима?
– Бизга улар катта иш бажаришгандек кўринди, катта энергия сарфлашди. Дониёр рақиб ҳимоясини доим босимда ушлаб турди, Дамир ҳам шундай ишни бажарди. Маълум пайтга келиб, таркибни янгилаш қарорига келдим. Чунки рақиб ҳам учта ўзгаришни амалга оширган эди. Режамиз бўйича ўйин охирида рақиб чарчаб қолса, вазиятдан фойдалиб кетишни мақсад қилгандик.
– Биринчи бўлимнинг дастлабки 30 дақиқасида рақиб катта устунликка эга бўлди. Бунга сабаб нима?
– Тўпни эгаллаб турди дегани, устунлик уларда эди дегани эмас. Дарвозамиз олдида улар нима қилишди? Битта оддий зарбадан бошқа ҳеч нарса. Рақиб мураббийи икки очко йўқотдик деди, аслида бундай эмас. Улар бу ерга дуранг учун келгани кўриниб турганди. Ўйиндан кейин буни нишонлашди ҳам. Тўпни эгаллаб туриш нормал ҳолат. Араб футболига ҳос нарса бу. Ўз имкониятимизни кутиб турдик ва керак пайт темп қўшдик. Дониёр рақибнинг саккизинчи рақамли футболчисини жуда кўп хато қилишга мажбур қилди. Ўша футболчининг боши гангиб қолганидан сўнг, рақиб мураббийи уни алмаштириб юборди.
– Дониёр Абдумманоповга савол. "Ал Ҳалдия"ни қандай тасаввур қилгандингиз ва аслида қандай бўлиб чиқди?
– Кўриб чиқққандик. Ҳимоячилари бўйдор. Яхши ўйин ўтказдик.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар