

Ўйин ҳақида
- Ҳаммасига ўзингиз гувоҳ бўлдингиз, биз бугунни ўйинни бой бердик.
- Учрашувнинг дастлабки қисмида юзага келган жароҳатлар режаларингизга таъсир кўрсатдими?
- Футболда учраб турадиган ҳолат. Биз эътиборни йўқотдик, палапартишликларга йўл қўйдик.
- Драган Черан яхши ўйнаб турганди. Унинг Собирхўжаев билан алмаштирилишига қандай изоҳ берасиз?
- Кетма-кет ҳар 3 кунда ўйин ўтказиш осон эмас. Футболчи ҳам инсон ва унда ҳам чарчоқ кузатилади. Биласиз, бир неча кун аввал Элит Чемпионлар лигасидаги ўйинимизни ўтказдик. Шу боисдан турли ўзгаришлар бизга зарур эди.



