UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Суперлига. "Шўртан" – "Бухоро" 1:1  0 21:09ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон беш поғона юқорилаб, Осиёнинг бешинчи жамоасига айланди  9 20:57Тони Кроос Винисиусни танқид қилди  1 20:36Криштиану Роналду АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди  5 19:50"Боруссия Дортмунд" форварди уйидан қурол топилди  0 19:28Александр Хомяков: "Бугун ҳаракатнинг ўзи камлик қилди"  1 19:00Италия яна ЖЧ саралашида омадсизликка дуч келди — олдинда ўтиш ўйинлари. Буёғига нима бўлади?   4 18:55Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик"  0 18:39Globe Soccer Awards талқини бўйича йил мураббийи мукофотига даъвогарлар номи эълон қилинди  0 17:55Суперлига. "Шўртан" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  5 17:44УЕФА "Барселона"га рухсат берди  3 17:27"Гулистон" қайтмоқда. Жамоа иккинчи лигада чемпион бўлди  3 17:24Максим Шацких: “Мухлисларнинг қўллаб-қувватловини доимо ҳис қилиб турдим. Барчага раҳмат”  7 17:12Италиялик мутахассис: "Миллий терма жамоадаги имконият учун Фабио Каннаваро ва ЎФАга миннатдорчилик билдираман"  5 16:54"Барселона" 2005 йил "Бернабеу"даги тарихий ғалабага бағишланган 4-комплект формасини тақдим этди  6

Максим Шацких: "Жароҳатлар кўплиги сабабли зўрға асосий таркибни туздик" Янгиликлар

Максим Шацких: "Жароҳатлар кўплиги сабабли зўрға асосий таркибни туздик"

Осиё Чемпионлар Лигаси 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Файҳа" (1:4) учрашувидан сўнг "Пахтакор" жамоаси бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ҳимоядаги индивидуал хатолар ва ҳужумда вазиятлардан фойдалана олмаслик натижасида мағлуб бўлдик. Жуда кўп йўқотишлар борлиги сабабли асосий таркибга зўрға 11 нафар футболчини йиға олдик. Кўп ўйинчилар ҳақида хулосалар чиқардик. Кейинги режаларимизда буни инобатга оламиз.

- Индивидуал ҳатолар дедингиз, айнан қайси футболчилар бугун хатога йўл қўйди?

- Хато қилган футболчилар ўзлари билишади. Мен уларнинг шаҳсини очиқлаш ниятим йўқ.

- "Пахтакор" ОЧЛда гуруҳда қолиб кетди бунга раҳбарият қандай муносабат билдиради деб ўйлайсиз?

- Гуруҳдан чиқишни мақсад қилгандик, аммо бунга эриша олмадик. Асосий таркибдан кўпчилик ўйнай олмади, захирада ёш болалар ўтирганди. Бундай даражадаги хатолар кечирилмайди. Индивидуал маҳорат ва тезлик борасида катта фарқ бўлди. Мавсум давомида олдимизга қўйилган асосий мақсад чемпионлик эди ва буни уддаладик. Мен раҳбарият эмасман ва қарорни улар қабул қилади. Биз асосий вазифани бажардик.

- "Пахтакор" ёзги трансферлар ойнасида муваффақиятсизликка учради. Ушбу ҳолат бугунги ўйиндаги натижага таъсир ўтказдими?

- Легионер дегани асосий таркибда ўйнаши керак дегани эмас. Бундай фикрлаш мутлақ нотўғри. Кухарчик билан ҳайрлашдик. Хорижлик футболчиларни биринчи навбатда машғулотдаги умумий савияни ошириш учун таклиф этамиз. Ўйинда эса ким маълум вақтда кучлироқ бўлса, ўша футболчи ўйнаши керак. Қишда яхши футболчиларни топиш жуда қийин. Биз ҳар доим таркибни кучайтиришга интиламиз, аммо кучли легионер топиш осон иш эмас. Европа ва Осиё ўртасида катта фарқ бор ва футболчиларга адаптация учун вақт керак. Биз эса ҳозир ва шу ерда натижа қайд этишимиз керак.

- ОЧЛда иштирок этаётган барча ўзбек клубларининг бош мураббийлари жароҳат кўплигидан нолишмоқда. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз? Ўзбек футболининг камчилиги шуми?

- Жароҳатлар кўплиги тиғиз тақвим билан боғлиқ. Чемпионлар Лигасида ўйнаган жамоалар аъзолари жуда чарчашди, бу жароҳатларга олиб келади. Терма жамоалар номзодлари тинимсиз машғулот ва ўйинларда бўлишмоқда. Улар робот эмас. Дам олишлари ҳам керак. Осиё Кубоги туфайли дастлаб миллий терма аъзолари, кейин олимпия термаси вакиллари йўқ бўлишади. Алижоновни "Ахал" билан сафарда сунъий майдондаги ўйинда майдонга туширмадик, чунки бундай майдонда ўйнаш Ҳожиакбар учун хавфли. Миллий термада эса уни ўйнатишди, энди тиззасида муаммо пайдо бўлди. Биз ўз футболчимизни аяшимиз мумкин, бошқаларни билмадим. Тушунинг футболчиларга дам керак. Масалан ҳозир мавсум якунланди энди эса терма жамоа вақт ўтказади. Кейин Осиё кубоги кейин эса биз йиғин ўтказамиз. Улар футболдан тўйиб кетишади. Тикланиш, дам олиш учун вақт йўқ. Олимпия терма жамоаси ҳам кейинги йил апрелгача йиғин ўтказади. Биз нима қилайлик? Тақвим жуда зич ва бу асосий муаммо. Кубок ўйинларининг сонини ҳам кўпайтиришди, тушунмайман нега. Ўйинлар сонини кўпайтирсак, майдон ва инфраструктурани ҳам тўғирлаш керак. Биз Нукусга бордик ва сунъий майдонда ўйнадик. Қўшимчасига йўлда жуда кўп вақтимиз кетиб қолди. Бир сутка сафарга борамиз ва бир сутка ортга қайтамиз. Бу жуда ноқулай. Чартер рейс бўлганда эса йўл бор йўғи уч соат вақтимизни олар эди. Тушунаяпсизми муаммолар ва тўсиқлар жуда кўп.

- Кейинги мавсум "Пахтакор" таркиби қанчалик ўзгаради?

- Олдиндан аниқ ҳеч нарса дея олмайман, аммо катта ўзгаришлар бўлиши аниқ.

Рейтинг: -82   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика