UZ

Сўнгги янгиликлар

15:30Суперлигадан 3 футболчи Қирғизистон терма жамоасига чақирув олди  0 15:08Про лига. "Қўқон-1912" - "Олимпик-MobiUz". Асосий таркиблар маълум   0 15:00Про лига. "Дўстлик" - "Хоразм" (онлайн натижа)  0 14:50Беллингем жуда ёмон статистика қайд этмоқда  3 14:01"Реал Мадрид"нинг юлдузли таркибидан кимларни танидингиз?  12 13:37Ўзбекистонда октябрь ойининг энг яхши ҳаками бўлиш учун номзодлар маълум  0 13:11"Манчестер Юнайтед"да тарих такрорланяптими?   7 12:54Италия терма жамоаси афсоналарини танидингизми?   7 12:40Тунда "Сити"га учта гол уриб шарманда қилган ҳужумчи: "Аморимни соғинамиз"  4 12:23Биринчи лига. Плей-офф учрашувлари ҳақида икки оғиз  2 12:01"Андижон" бош директори Элбек Саматов: "Таркибимизни кучайтириш устида иш бошланган, ОЧЛни Андижонда қабул қиламиз"  4 11:38Эшитдик-да! CAFA 6 мамлакат клублари ўртасидаги мусобақага асос солишга яқин турибди  11 11:35Асрор Алиқулов: "Ҳакам тўп қўлга теккан вазиятни кўрмасликка олди, шекилли"  1 11:3316 клуб иштирокидаги Суперлига формати юзасидан ПФЛнинг режаси  18 11:25Улуғбек Бакаев: "Бухоро"ни Суперлигага қайтгани билан барчани табриклайман"  2

Максим Шацких: "Эртанги учрашувни бир ярим йил давомида кутдик" Янгиликлар

Максим Шацких: "Эртанги учрашувни бир ярим йил давомида кутдик"

Хабарингиз бор, ОЧЛ илк турида "Пахтакор" "Ал Айн"ни қабул қилади.

"Эртанги ўйинни бир ярим йил кутган эдик. Мана ўша вақт келди. Эртага яхши ўйин намойиш этамиз деб ўйлайман. Эртанги ўйинга тайёрмиз. Рақиб ҳам яхши жамоа ва кучли футболчиларга эга. Биз эртага ўз ўйинимизни рақибга ўтказишни ҳаракат қиламиз".


Собирхўжаев: "Эртага чемпионлар лигасидаги юришимизни бошлаймиз. Энг муҳими барча футболчилар эртанги ўйинга тайёр ва мухлисларга маъқул келадиган ўйин намойиш этамиз". 


- Осиё ўйинларига йўл олган футболчилар ўрни қанчалик билинади?
- Жамоада ўзгартириб бўлмас футболчилар йўқ. Уларнинг ўрнини бошқа футболчилар билан тўлдирамиз. Таркибимизда футболчилар етарлича. Умид қиламанки, эртага таркибдаги ўзгаришлар бизга қийинчилик тўғдирмайди.

- "Пахтакор" жамоаси чемпионлар лигасида ўз олдига қандай мақсад қўйган?
- Айни дамдаги мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Кейинги босқичга чиққанимиздан сўнг, мақсадлар ўзгариши аниқ, аммо ҳозирги асосий мақсадимиз плей-офф босқичига чиқиш.

- "Пахтакор" жамоаси ўз ўй ўйинларини "Бунёдкор" стадионида ўтказиши сизларга ноқулайлик тўғдирмайдими?
- Осиё футбол конфедерациясининг талаби шундай экан. "Бунёдкор" стадионида машғулот ўтказдик ва майса ҳолати яхши. Муҳими биз ўз ўйимизда ўйнамоқдамиз ва мухлислар ёнимизда бўлишади. Аввалги мавсумлар эса айрим бир сабабларга кўра бунинг иложи йўқ эди. Энди бемалол уй ва меҳмонда ўйнай оламиз. Эртага мухлислар ажойиб атмосфера яратиб беришади деган умиддаман.



- "Ал Айн" жамоаси "Пахтакор" учун гуруҳдаги энг қийин рақибми?
- Осиё чемпионлар лигасида кучсиз жамоалар бўлмайди. Барча жамоалар гуруҳ босқичига чиқиш учун узоқ йўлни босиб ўтадилар. Барча рақиблар кучли ва уларни ўрганиб чиқамиз, фақат "Ахал" жамоасига қарши ўйинлар қийин кечиши аниқ. Сабаби улар ҳақида маълумот жуда-жуда кам. Барчаси ўз қўлимизда.

- Жорий мавсумдан бошлаб ОЧЛ куз-баҳор тизимига ўтди. Аввалари эса бундай эмас эди. "Пахтакор" жамоаси учун янги тизим қулайми? Масалан аввал ОЧЛ март ойида бошланарди ва бизнинг футболчиларимиз миллий чемпионатимиз энди бошланаётгани сабаб ноқулайлик туғдирар эди.
- Ҳозирги тизим қулайроқ. Биз энди чемпионатнинг иккинчи қисмини бошладик ва ҳозир анча яхши спорт ҳолатидамиз. Гуруҳ босқичидан кейин эса, агар плей-оффга чиқсак, кейин муаммо бўлиши мумкин сабаби ўша вақтга келиб бизда чемпионат якунланган бўлади.



- "Пахтакор" жамоаси Черансиз бошқа жамоага айланиб қолади. ОЧЛда кучсиз жамоа йўқлигини ҳисобга олсак, агарда Драган ўйинларда иштирок эта олмайдиган бўлиб қолса. "Пахтакор" қийналиб қолмайдими?
- Бизда ҳар доим вариант бор. Биз тактик услуб ёки ўйин схемасини ўзгартиришимиз мумкин. Биз ҳар доим ўзгаришлар қилишга тайёрмиз ва эртанги ўйинда буни билиб оласизлар.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика