UZ

Сўнгги янгиликлар

01:01АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 0:0 (матнли трансляция)  1 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  17 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  2 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  0 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  2 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  1 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  20 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0

Максим Шацких: "Абдуқодир Ҳусановда футболчига керакли интеллект ва жисмоний куч бор" Янгиликлар

Максим Шацких: "Абдуқодир Ҳусановда футболчига керакли интеллект ва жисмоний куч бор"

​"Пахтакор" президентининг спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Максим Шацких sports24.kz сайтига берган интервьюсида Англиянинг "Манчестер Сити" жамоасида ўйнаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида фикрларини билдирди.

- Максим Александрович, Хусанов ҳақида нима дейсиз? "Манчестер дербиси" ва "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда Гвардиола ўзбекистонлик ҳимоячини майдонга туширмади. Сизнингча, Абдуқодир "шаҳарликлар" бошланғич таркибида ўйнай оладими?

- Унинг ўйнамагани ҳеч нарсани англатмайди. Абдуқодир бошланғич таркибда ўйнайди. Ҳусанов "Манчестер Сити"нинг келажаги эканлигини аввал ҳам айтганман, ҳозир ҳам айтяпман ва бундан кейин ҳам айтаман. У албатта ўйнайди! Кечирасиз-у, йигит ҳали 21 ёшда. У аллақачон "Манчестер Сити" сафида ишончли ўйинлар кўрсатиб улгурди. Ҳозир инглиз клубида қайта шакллантириш жараёни кетяпти ва бу, менимча, давом этади. Ҳеч кимга сир эмас, ҳамма кўриб турибдики, ҳозирги "Манчестер Сити" ўзининг олдинги даражасида эмас. Шунинг учун жамоада қайта шакллантириш бўлади. Ҳусановни ҳам айнан шу жараёнга таклиф қилишган. Абдуқодир жуда юқори маҳоратга эга футболчи. Шу билан бирга, яхши инсон. Унда футболчига керакли интеллект ва жисмоний куч бор. Европа майдонларида суперклубда ўйнаш учун барча сифатларга эга. Унинг аввал ўйнаб, кейин ўйинга қўйилмагани оддий ротация. Бу футболда нормал ҳолат.

- Нима бўлмасин, у АПЛ грандида тажриба орттирмоқда!

- Ҳусанов "Манчестер Сити"га киришиб кетди, энди у ердан чиқмайди. Унинг фаолияти энди яхши бўлади. Ҳаммаси ўзига боғлиқ. Абдуқодир руҳан жуда барқарор. Баъзи ҳимоячилар ёки дарвозабонлар хатолардан кейин ўзларини йўқотиб қўйишлари мумкин. Лекин бу Ҳусановга тегишли эмас! У бу жиҳатдан мутлақо хотиржам ва тушунарсиз ҳис-туйғуларга берилмайди. Бу борада Ҳусановнинг фазилатлари жуда яхши.

- Ҳусановни афсонавий ҳимоячилардан бирига ўхшатса бўладими? Масалан, Пуйоль ёки Пикега?

- Пуёлга ўхшамайди. У эмоциональ жиҳатдан бироз бошқача футболчи. Ҳусанов маданиятли, одобли ва кам гапиради. Эҳтимол, вақт ўтиши ва ёши улғайиши билан бу нарса унда пайдо бўлар. Абдуқодир деярли гапирмайди, жим туриб ўз ишини қилади. 

- Эҳтимол, Пепега ўхшар? Курашчи!

- Эҳтимол. Лекин Пепе улғайганида, тезлиги ва жисмоний ҳолати етарли бўлмай қолганда, шундай бўлди. Шунда у буни бироз бошқача усуллар билан қоплай бошлади. Келинг, Ҳусанов Ҳусановдек бўлсин!

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика