Макелеле Роналдиньога: "PlayStation"даги трюкларингни кўрсатсанг – сени шифохонага жўнатаман"

Omonjon To`xtamirzayev
20 июл 2022
Бразилиялик провокацияга муносиб жавоб берган.

"Челси" собиқ ярим ҳимоячиси Клод Макелеле бир марта "Барселона"нинг экс-хавбеки Роналдиньо билан бўлган вазиятни ёдга олди.

"Бир марта (ЕЧЛ доирасида "Челси" "Барселона"га қарши ўйинда) мен Роналдиньони олдига келдим ва дедим: "Мени алдаб ўтиш учун соддароқ "финтларингни" ишлат, йўқ, агар "PlayStation"даги алдамчи ҳаракатларингни кўрсатсанг… Сени тўғри шифохонага жўнатаман".

Биласизми, у нима қилди? Кечирим сўраб, хафа бўлмаслигимни сўради", – деди Макелеле RMC Sport учун Вильям Галласга берган интервьюсида.



Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sports.ru