UZ

Сўнгги янгиликлар

03:05ЕЧЛ. Мёнхенгладбахда камбэк қилган "Реал" сўнгги (!) поғонада қолди  30 03:00ЕЧЛ. "Атлетико" қийинчилик билан ғалаба қозонган бўлса, "Аякс" Бергамода дуранг ўйнади  0 02:52ЕЧЛ. "Ливерпуль" Дания клубини мағлуб этди   9 02:50ЕЧЛ. "Ман Сити" ва "Порту"дан ғалабалар  4 02:02"Барселона" Бартомеунинг истеъфоси ҳақидаги хабарларни тасдиқлади  12 01:24Марко ван Бастен: Ван де Беек "Манчестер Юнайтед"га ўтмаслиги керак эди  2 01:10Роналду "Барселона" билан ўйнамайди  6 00:54ЕЧЛ. "Бавария" Москвада ғалаба қозонди  15 00:49"Шахтёр" - "Интер" учрашувида ғолиб номи аниқланмади  9 00:34Breaking: "Барселона" президенти истеъфога чиқди  15 00:25Olamsport: Хабиб жароҳатини кўрсатди, Маҳмуд Мурадовнинг тайёргарлиги ва бошқа хабарлар  0 00:17"Эвертон" яна бир колумбиялик футболчини харид қилиши мумкин  0 00:07ЕЧЛ. "Ман Сити" ва "Порту"нинг бошланғич таркиби билан танишинг  0 23:58ЕЧЛ. "Ливерпуль", "Аякс" ва "Аталанта"нинг асосий таркиби эълон қилинди  1 23:55ЕЧЛ. "Реал" ва "Атлетико"нинг асосий таркиби маълум бўлди!  2

Мажид Мотлаҳ: "Ўйлашимча, "Ал Ваҳда" Доҳага келганида биз гуруҳда биринчи бўлган ва 1/8 финалда "Пахтакор"га дуч келмаган бўлардик" Янгиликлар

Мажид Мотлаҳ: "Ўйлашимча, "Ал Ваҳда" Доҳага келганида биз гуруҳда биринчи бўлган ва 1/8 финалда "Пахтакор"га дуч келмаган бўлардик"

Эртага, 26 сентябрь куни ОЧЛ Ғарб минтақасида нимчорак финал ўйинларига старт берилади.

1/8 финалда Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Эроннинг "Истиқлол" клубига қарши баҳс олиб боради. Бироз аввал "шерлар" ёрдамчи мураббийи Питер Хюистра ва ҳимоячи Анзур Исмоиловнинг матбуот анжуманида айтиб ўтган фикрларини ўқигандингиз.

Питер Хюистра: "Плей-офф босқичига тайёрмиз"

Анжуманнинг иккинчи қисмида "Истиқлол" бош мураббийи Мажид Намжо Мотлаҳга дарвозабон Саидҳусайн Ҳусайни ҳамроҳлик қилди.

М.Мотлаҳ: "Эртага жуда ҳам муҳим ўйин бўлади. Ҳар уч кунда ўйнаш жуда ҳам қийин эканлигини биламиз, лекин биз рақибга қараганда кўпроқ дам олдик. Ўйиндан-ўйинга кучайиб боряпмиз. "Ал Аҳли"га қарши беллашувда ҳақиқий кучимизни кўрсата олдик. "Ал Шорта" ҳам кучли рақиб эди, лекин саудияликларга ўйин биз учун ҳал қилувчи эди. Эртага янги даража бошланади ва у мураккабдир. Бизда жароҳатланганлар бор, биз ўйинчиларни руҳий ва жисмоний тарафлама тайёрлай олишимиз керак. Албатта, "Пахтакор"нинг ўйинларини таҳлил қилиб чиқдик. Натижага эришиш учун ўз устунликларимиздан фойдаланишимиз лозим".


С.Ҳусайни: "Муҳим учрашув. "Пахтакор" Осиёнинг кучли жамоаларидан бири, уларда кучли ва машҳур мураббий бор. Бизнинг вазифамиз майдонга чиқиш, ғалаба қозониш ва кейинги босқичга чиқиш. Беллашувга жуда яхши тайёрландик. Биз 2 йиллик танаффусдан сўнг яна гуруҳдан чиқдик. Мураббийимиз "Истиқлол" билан олдин Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган. У ҳар бир ўйинда бизга мотивация бера олади, биз имкон қадар узоққа боришни, хатто мусобақада ғолиб чиқишни хоҳлаймиз".


- Сиз "Пахтакор"дан иккита камроқ ўйин ўтказдингиз. Бу сизга устунлик берадими ёки йўқ?

М.Мотлаҳ: - Буни ижобий томони ҳам, салбий томони ҳам бор. Ижобий томони бу - биз рақибдан жисмоний томонлама яхшироқ ҳолатда бўламиз. Салбий томони эса - биз халқаро ўйинларни рақибдан камроқ ўтказдик. Ўйлашимча, "Ал Ваҳда" Доҳага келганида биз гуруҳда биринчи ўринни олган бўлардик ва нимчорак финалда "Пахтакор"дек кучли жамоага тушмаган бўлардик.


- Сизда 3 нафар кучли ва етакчи ўйинчилар бор (Гайеди, Мотаҳҳари ва Диабате). "Пахтакор" билан ўйин улар учун ўзини кўрсатиш имконияти бўлади, уларга бир қатор араб клублари қизиқишмоқдаю Кейинги мавсумда ҳам уларни олиб қола оласизми?

М.Мотлаҳ: - Гайеби, Мотаҳҳари ва Диабате биз учун муҳим ўйинчилар. Лекин, бизда яна 25 нафар футболчи бор ва уларнипнг ҳаммаси иқтидорли. Масалан, "Ал Аҳли" билан ўйинда ҳисоб 0:0 бўлиб турганда ёнимда ўтирган дарвозабонимиз жуда яхши сейвни ижро этди ва бу сейв натижага таъсир қилди.


- "Пахтакор" бу ердаги кўплаб жамоалардан фарқ қилади. Улар сиз олдин ўйнаган араб клублари каби эмас, балки европача ўйин кўрсатишади, улар жисмонан кучли. Сиз бундай рақибга қарши тайёрмисиз?

С.Ҳусайни: - Биз "Пахтакор"ни таҳлил қилиб чиқдик. Ҳақиқатдан ҳам улар бошқалардан фарқ қилади. Лекин, биз уларнинг қандай ўйнашини биламиз. Бу қийин баҳс бўлади, лекин биз кўп йиллардан бери Чемпионлар лигасида ҳаракат қилиб келамиз ва ҳамиша исталган услубдаги рақибга қарши тайёр турамиз.


Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Истиқлол" баҳси эртага, 26 сентябрь куни "Ал Жануб" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув маҳаллий вақт билан 20:45 (Тошкент вақти билан 22:45)да старт олади.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

+22   
25 сен 19:49:15
Ózga sayyoralik
Tan olamizmi, yôqmi, baribir ğarbda Saudiya bilan Eronni futboli bizning futboldan 1 bosh ustun turadi. Buni statistika ham isbotlab turibdi. Shunday ekan, ertaga Istiqlolga emas, aynan Paxtakorga juda qiyin bôladi!
+21   
25 сен 19:25:08
Оддий инсон
Maruf Murodov_10 (Абдуллаҳ) фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Men bir narsaga hayronman Pahtakor 3 yildan beri juda katta o‘zgarishlar qilayabdi juda katta mablag‘lar bilan jamoani osiyo darajasiga olib chiqishmoqchi kuchli futbolchilar va murabbiy. Sezgan bo‘lsanglar Pahtakor jismonan ancha kuchayibdi, oldinlari o‘zbek jamoalari jismoniy jihatdan ancha past edilar hozir ham shunday Pahtakor bundan mustasno. Endi savol: Ba'zi bir "ichi qoralar" Superligada Pahtakor hakamlarni sotib oladi "unday-bunday" e tvarlar jamoa haddan tashqari Superliganing "noprofessional" jamoalaridan o‘tib ketti bu jamoaga hakamlarni sotib olib o‘yinni yutishini nima keragi bor? O‘zi jamoalaring o‘zini zo‘rg‘a eplab, kunini ko‘rib yurgan bo‘lsa, yomon alam qilayabdiya silarga? Men hozirgi Pahtakorni aytayabman, oldingi rahbariyat qanday ishlar qilgan bunisi menga qorong‘u.
3 йилдан бери. ??? Унда нимага утган йили Насафни ЁШЛАРИНИ ЭПЛОЛМАЙ КОЛДИ??? ЁШ БОЛЛАР ХАРКУЙГА СОЛДИКУ ПАХТАКОРНИ! ОХИРИ УЙИННИ ХАКАМЛАР БУЗДИ! Нимага бахорда НАВБАХОРГА КУЧИ ЕТМАЙ ЯНА ХАКАМЛАРГА МУРОЖАТ КИЛИШГА ТУГРИ КЕЛДИ???? БИР ШАРХЛАВОРИНГ БРАТ
+21   
25 сен 19:10:20
Akmal
Maruf Murodov_10 (Абдуллаҳ) фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Men bir narsaga hayronman Pahtakor 3 yildan beri juda katta o‘zgarishlar qilayabdi juda katta mablag‘lar bilan jamoani osiyo darajasiga olib chiqishmoqchi kuchli futbolchilar va murabbiy. Sezgan bo‘lsanglar Pahtakor jismonan ancha kuchayibdi, oldinlari o‘zbek jamoalari jismoniy jihatdan ancha past edilar hozir ham shunday Pahtakor bundan mustasno. Endi savol: Ba'zi bir "ichi qoralar" Superligada Pahtakor hakamlarni sotib oladi "unday-bunday" e tvarlar jamoa haddan tashqari Superliganing "noprofessional" jamoalaridan o‘tib ketti bu jamoaga hakamlarni sotib olib o‘yinni yutishini nima keragi bor? O‘zi jamoalaring o‘zini zo‘rg‘a eplab, kunini ko‘rib yurgan bo‘lsa, yomon alam qilayabdiya silarga? Men hozirgi Pahtakorni aytayabman, oldingi rahbariyat qanday ishlar qilgan bunisi menga qorong‘u.
Bo'rini yesa ham yemasa ham og'zi qon deyishadi shu "unday-bunday" gaplar chiqishiga avvalambor Paxtakorri o'zi aybdor bo'lsa kere shunday tarixga ega bo'lib shunaqa ishlarga aralashgani uchun
+21   
25 сен 18:54:54
Shakhzod Mamurov
Shukur qilinglar paxtakor tushganiga. Al hilol bolganda 200%yutardi
+19   
25 сен 19:35:38
2503
болачала юрибдида нони нана деб,қайси ахмоқ мурабий рақибни ерга уриб латта жамоага тушдек....дейди?????ҳаммасиям рақиб ута кучсиз булсада мақтайдида уқимаганлар,қачон узбегим бу каби содаликларидан қутиларкина,чет элларда алданишларигаям мана шу содаликлари туфайли узлари сабабчи булишади,яхши гапиргани яхши одам экан деб эргашиб кетаверишади,шуни билингки душман кулдириб дуст ачитиб уйиб уйиб олиб гапиради,ачитиб гапирябдими демак сенга уни жони ачияпти сани туғри йулга бошламоқчи буляпти,,кулдириб мақтаб пахта қуйябдими демак сандан у фойдаланмоқчи ниманидир ундирмоқчи буляпти,яхши гапирган одамдан доим эҳтиёт бул унақа одами тили бошқа дили бошқа булади,
+19   
25 сен 19:02:17
Akmal
Fahriddin Umarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bazi bir aqli kalta nodonlar diqqatiga** forslar bosh murabbiyi agar al vahda turnirga kelganida biz 1òrini olib Paxtakordek kuchli jamoaga qarshi oynamas edik*""* futboli ichida futbol olamida yashayotgan murabbiylar Paxtakorni kuchli jamoa ekanligini tan oladiyu ozimizi bazi dumbillar buni tan olishmaydi.......
Oldin yutvosin shuncha pul sarflaganga yarasha bir narsani qoyillatsin keyin kuchini tan olish qochmas shundog'am O'zbekiston sharafini himoya qilgani uchun hamma Paxtakorri g'alabasini hohlidi lekin biror narsa eplomagani uchun kuchli deyomimiz ichki chempionatda bu tarkib bilan yutomasa uyat bo'ladi ochiq gapiradigan bo'lsek
+17   
25 сен 19:56:59
Ойбек
пахтакор эртага 0-2 утқазади манна курасила
+17   
25 сен 18:19:04
Имомрасул
Жаноб мураббий куркманг Пахтакорнинг асосий кучи хакамлар Катарга бормаган
+13   
25 сен 20:05:56
FC Bunyodkor ⭐
Bunaqa gaplarga chalg'imaslik kere chunki ko'pgina o'yinlada bu forsla arabla boshida shunaqa maqtab maqtab turib keyin doim bizga yedirib ketgan!
+9   
25 сен 19:21:01
Оддий инсон
Akmal фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bo'rini yesa ham yemasa ham og'zi qon deyishadi shu "unday-bunday" gaplar chiqishiga avvalambor Paxtakorri o'zi aybdor bo'lsa kere shunday tarixga ega bo'lib shunaqa ishlarga aralashgani uchun
Отангизга рахмат. Энди ёзмокчи эдим . Ичимдагини ёзибсиз.
+8   
25 сен 20:12:22
Оддий инсон
2503 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
болачала юрибдида нони нана деб,қайси ахмоқ мурабий рақибни ерга уриб латта жамоага тушдек....дейди?????ҳаммасиям рақиб ута кучсиз булсада мақтайдида уқимаганлар,қачон узбегим бу каби содаликларидан қутиларкина,чет элларда алданишларигаям мана шу содаликлари туфайли узлари сабабчи булишади,яхши гапиргани яхши одам экан деб эргашиб кетаверишади,шуни билингки душман кулдириб дуст ачитиб уйиб уйиб олиб гапиради,ачитиб гапирябдими демак сенга уни жони ачияпти сани туғри йулга бошламоқчи буляпти,,кулдириб мақтаб пахта қуйябдими демак сандан у фойдаланмоқчи ниманидир ундирмоқчи буляпти,яхши гапирган одамдан доим эҳтиёт бул унақа одами тили бошқа дили бошқа булади,
Шу гапингизга пулс.агар иложи булганда 10 та пулс босардим
+8   
25 сен 20:08:36
Rovot madrid
qiziq yordamchini ismi piydir xuyistarmi
+7   
25 сен 18:54:28
Имомрасул
Umirqulov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
yuqoleyyy itdan tarqagan
Мушугдан таркаган нима дейсан
+3   
25 сен 21:47:15
Равшан
Бу ифлос форслар жуда тулки. Озларини ожиз килиб корсатишади. Вахоланки булар умуман бошка дунё.Биринчидан анти футбол уйнашади. Иккинчидан жуда копол. Учинчидан булар не прав болсалар судяга давление отказишади. Бир соз билан айтганда казёллар. Эртага бизани болаларга онсон уйин болмайди. Бу ёгига галабани. Яратгандан сораб коламиза.
+3   
25 сен 20:23:43
Farhod_bek1990
Paxtakorga omad.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика