

"Учрашув биз учун яхши тажриба бўлди, баҳсни жуда ёмон бошлаган бўлсак ҳам. Албатта, натижа бизни ранжитди. Рақиб дастлабки ўн дақиқани жуда яхши ўтказди.
Таркибимиздаги асосий футболчиларнинг йўқлиги ҳам билинди, аммо бу мағлубиятимизга сабаб бўла олмайди. Ҳозирги таркиб ҳам яхшигина салоҳиятга эга. Биринчи бўлимнинг дастлабки ўн дақиқасига тайёр эмас эдик. Рақиб эса юқори темп намойиш этди ва голлар уриб олди" - дея фикр билдирди Мажед Абдуллаҳ.




