UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15Ямал тарихга кирди  0 08:41Дембеле тарихда ушбу натижага эришган 10-футболчи бўлди  7 08:09Месси Дембелени табриклади  4 07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  1 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  115 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  5 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  11 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  21 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  6 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  13

"Магуайр ЖЧда ниҳоятда барқарор ўйин кўрсатди" — Тен Ҳаг Янгиликлар

"Магуайр ЖЧда ниҳоятда барқарор ўйин кўрсатди" — Тен Ҳаг

"Манчестер Юнайтед" устози Ҳарри Магуайр Англия терма жамоасидаги ишончли ўйинларини клубда ҳам кўрсатишини истайди.

"Қизил иблислар" бош мураббийи Эрик тен Ҳаг Англия термаси сафида Қатардаги мундиалда яхши ўйин кўрсатган манкунианлар сардори ҳақида гапириб ўтди. 

Нидерландиялик мутахассис шогирдини ҳозирги даражасини сақлаб қолишга чақирди. Ҳимоячи "уч шерлар" таркибида асосий ўйинчилардан бири бўлди. Магуайр ушбу халқаро турнир танаффусига қадар самарасиз ҳаракатлари сабабли танқидлар остида қолиб кетаётган эди. Бироқ у Жаҳон чемпионатида мутлақо ўзгариб, ҳатто жамоасининг ҳужумларида ҳам ўзини кўрсатди. 

Жорий мавсумнинг биринчи қисмида атиги 9 ўйинда иштирок этиб, шуларнинг 5 тасида асосий таркибда майдонга тушган футболчи Қатарда мамлакати термасининг барча ўйинларида ҳарактланди. 

2019 йилда 80 млн евро эвазига “Олд Траффорд” эгалари сафига келиб қўшилган 29 ёшли футболчи клуб билан 2,5 йиллик битимга эга. Тен Ҳагдан уни сотиб юбориш борасида сўралганда:

"Фақат у қолишни хоҳламаган тақдирдагина. Айнан ўша вақтгача мен унинг шу ерда эканидан мамнун бўламан".

Шунингдек, мутахассис қуйидаги фикрларни билдирди:

"У Манчестерда ёмон даврларни ўтказди ва албатта, кейин бир қатор қийинчиликларга дуч келди. Англия учун деярли ҳар доим яхши ўйин кўрсатган.

Мен ундан кўп нарса кутаман. Агар Ҳарри ундан талаб қилинаётганларни бажарса, биз учун ажойиб футболчига айланади.

Менимча, Жаҳон чемпионатини жуда яхши ўтказди. Ниҳоятда барқарор ўйин кўрсатди. Ҳозиргидек ўзига ишониб ўйнашда давом этса, худди барча кутганидек, биз учун жуда муҳим ўйинчи бўлади.

Ишончим комилки, Магуайр бизнинг услубимизда ўйнаш ва тизимимизга мослашиш салоҳиятига эга".

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика