

"Биз ривожланиш йўлидамиз. Ўтган мавсумдаги ўйинлар билан солиштирсангиз, ўсишни кўришингиз мумкин. Ҳа, мавсум давомида қувонарли сериялар намойиш қилдик. Бироқ "Манчестер Сити" - ўзга олам. Уларга тан бериш керак. "Сити" кетма-кет 20 ўйинда мағлуб бўлишмади. Биз эса кераксиз жойларда очко йўқотдик. Топ-учрашувларда доимо ўзимизга ишонишимиз керак бўлади.
Асосийси - ўсиш бор. АПЛ совринини қўлга киритишимиз керак. Иккинчи ўрин биз учун камлик қилади. Йигитлар ҳам шуни истамоқда", - деди Магуайр.



