

Учрашувда Хуан Мата урган ягона гол МЮнинг ғалабасини таъминлади. Баҳс якунланганидан сўнг мағлубиятга чидай олмаган "шаҳарликлар" ишқибозлари "Олд Траффорд" ҳожатхонасида буюмларни синдиришди. Ушбу манзара акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.





