

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги юлдузли таркибга эга ёшларимиз Мьянма U-23 терма жамоасига қарши майдонга тушиб, мағлубиятдан қутулиб қолди. Мьянмалик футболчилар 15 ва 75-дақиқаларда иккита тўп киритишга муваффақ бўлишганди.

Футболчиларимиз эса 88 ҳамда ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган тўртинчи (90+4) дақиқада пеналтидан гол киритиб, шармандали мағлубиятдан қутулиб қолишди. Ўзи аслида Мьянма билан ўйинда дуранг натижа ҳам биз учун қониқарсиз ҳисоб.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳдаги дастлабки баҳсда Вьетнам терма жамоаси Мьянмани 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.







