Люка Эрнандес: "Бенземанинг "Олтин тўп"ни олишига шубҳа йўқ"

Mirjalol Normatov
5 июн 2022
Франция термаси футболчиси Люка Эрнандес ушбу мавсумда Карим Бенземанинг ўйинларидан ҳайратда эканлигини яширмади.

"Бензема ЕЧЛни бешинчи марта қўлга киритди. Бу ақл бовар қилмас натижа. У Франция футболи ва "Реал"нинг афсонаси. "Олтин тўп"? Менимча, ҳеч кимда шубҳа қолмади.

У ўз ўйинлари орқали барча французлар, шунингдек, клуби мухлисларини ҳайратга солмоқда", - деди "Бавария" ҳимоячиси.

Карим ушбу мавсум ЛаЛиганинг 32 ўйинида қатнашиб, 27 гол ва 12 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal