

Шоу Испанияга қарши баҳсда Дани Карвахаль билан тўқнашувдан сўнг мияси чайқалган эди. У эртага Манчестерга қайтади ва тиббий текширувдан ўтади. Бу ҳақда Англия футбол ассоциацияси маълум қилди.
Шунингдек, "Лестер"нинг яна бир ўйинчиси Демарей Грей ҳам миллий терма жамоага чақирилди. Чилвел ҳам, Грей ҳам шу кунга қадар Англия U-21 терма жамоасида тўп тепиб келаётган эди.





