

АПЛ 27-турида "Тоттенхэм" ўз майдонида "Арсенал"ни қабул қилди ва 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
"Арсенал" АПЛ тарихида биринчи марта "Тоттенхэм" устидан бешта ўйинда кетма-кет ғалаба қозонди.
Ушбу ғалабага қадар "канонирлар" чемпионатда "шпорлар"ни 4:1 (уйда, 23.11.25), 2:1 (уйда, 15.01.25), 1:0 (сафарда, 15.09.24) ва 3:2 (сафарда, 28.04.24) ҳисобларида мағлуб этган эди.



