

Эслатиб ўтамиз, "манкунианликлар" устози Жозе Моуриньо ўйинчини танқид қилган эди.
"МЮ таркибида ўйнаш менга ёқади. Бу ерда ажойиб мухлислар бор ва айнан улар охирги вақтларда мени қўллаб-қувватлашмоқда. Мен қўлимни туширмоқчи эмасман, охиригача курашмоқчиман. Бу клуб менга ёқади ва қолиш учун қўлимдан келганча ҳаракат қиламан. Албатта, охирги вақтлардаги воқеаларни қабул қилиш қийин. Жозе қандай курашаётганимни кўришни истаяпти, мен эса охиригача курашаман. Мен бош мураббийимиз учун ўйнашни ва клубни яна юқори ўринларга қайтиши учун ёрдам беришни истайман", - деди Шоу.



