

"Бу мен учун муҳим, ажойиб имконият. Дунёнинг энг буюк клубида ўйнаш - ақлбовар қилмас иш. Жамоа ва мухлисларни ҳурсанд қилишга, осон бўлмаса ҳам "Барса"да ўз сифатимни кўрсатишга умид қиламан.
Менда Куман билан Нидерландия терма жамоасида доимо яхши муносабатлар бўлган ва биз тактика ва бошқа футбол нарсалари ҳақида кўп гаплашганмиз. Мен учун Куман - жуда яхши мураббий, у менга ва сифатларимга ишонади. "Барса"га йўл олиш - у билан яна ишлаш - ўзгача воқелик.
У менга янги турдаги ҳужумчи кераклигини айтди. У сифатларимни билади", - дейди де Йонг.



