

"Энди Лео барча ўйинларда қатнаша олмаслигини тушуниш лозим. Баъзида дам олиш ҳам керак. Масалан Чемпионлар лигаси учрашувлари олдидан. Назаримда шундай ритм яхши: учта ўйин, битта дам олиш.
Лео ҳалиям Аргентина терма жамоасида ўйнаш истаги борлигини айтяпти. Бу муаммо бўлиши мумкин. Маълум вақтдан сўнг сен парвозлардан кейин тикланишинг қийин бўлади. У клубдаги фаолиятини давом эттириш учун терма жамоадаги чорловларни рад этиши лозимми? Билмадим, буни муҳокама қилиш лозим.
Биз уни кўп танқид қилдик. Аммо у жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди. Чунки у яхши тайёрланганди. Эслатиб ўтаман, гап жаҳоннинг энг яхши футболчиси Лионель Месси ҳақида кетмоқда", - деди "Барса"нинг собиқ футболчиси Жюли.




