UZ

Сўнгги янгиликлар

19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" баҳси учун таркиблар эълон қилинди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  20 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  1 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2

Людмила Карачик: "Биринчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз" Янгиликлар

Людмила Карачик: "Биринчи ўринни эгаллашни мақсад қилганмиз"

Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Осиё Кубоги саралаш босқичидаги дастлабки учрашувини ўтказди. Филиппинга қарши кечган баҳсдан сўнг етакчи футзалчимиз Людмила Карачик ўйин ҳақида саволларга жавоб берди.

- Бугун миллий терма жамоамиз Осиё кубоги саралаш мусобақасидаги дастлабки ўйинни ўтказди. Афсуски, биз бугун ғалаба қозона олмадик, бироқ бизда яхши вазиятлар бўлди. Бугунги баҳс ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Бу ўйин Ўзбекистонда бўлиб ўтди ва биз хотиржамроқ бўлишимиз керак эди. Бироз концентрацияни ҳам бой бердик. Ўйин сўнгида эса, чарчаб қолдик.

- Рақибимиз ҳақида нималар дея оласиз?

- Бугунги рақибимиз ҳам анча яхши жамоа эканлигини кўрдик. Улар биз каби индивидуал жиҳатлама кучли футзалчилар экан.

- Ўйиндан олдинги кутилмалар қандай эди? Бунга қадар Филиппин жамоаси ҳақида қандай тасаввурга эга эдингизлар?

- Биз уларга қарши яхши тайёргарлик кўргандик. Саралаш босқичида барча жамоалар ғалаба қозонишга интилади. Осон рақибнинг ўзи йўқ.

- Кейинги учрашувларимизга қандай тайёргарлик кўрмоқчисизлар? Кейинги рақибларимиз Австралия ва Кувайт терма жамоалари бўлади...

- Мураббийларимиз бўлажак рақибларимизни ўрганиб чиқишади ва улар ҳақида видеоматериаллар тайёрлашади. Биз эса уларни кўриб чиқамиз ва рақиб ҳақида аниқ тасаввур эга бўламиз.

- Осиё кубогининг саралаш босқичига тайёргарлик жараёнлари қандай кечди? 

- Барчаси аъло даражада бўлиб ўтди. Бизнинг мақсадимиз биринчи ўринни эгаллаш.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика