UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  19 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  16 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Карачик: "Кейинги баҳсда ишқибозлар бугунгиданда кўпроқ бўлишига умид қиламиз" Янгиликлар

Карачик: "Кейинги баҳсда ишқибозлар бугунгиданда кўпроқ бўлишига умид қиламиз"

"CAFA Womenʼs Futsal Championship 2023" мусобақаси 2-тури доирасидаги Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси (6:1) учрашувидан кейин терма жамоамиз вакиласи Людмила Карачик ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

"Кайфият аъло. Ўйинда бироз қийин бўлди, мухлисларимизни хурсанд қилдик. Навбатдаги баҳсда муносиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ҳамма режаларимиз ўхшагани йўқ, бунданда кўпроқ гол уришга қодир эдик. Эронга қарши баҳсга яхши тайёргарлик кўрамиз. Эрон терма жамоаси биздан кучлироқми? Ҳа, буни тан олиш керак.

Тожикистон ва Қирғизистонга қарши баҳсларни солиштирсак тожикистонликларга қарши учрашув қийинроқ кечди. Менимча, ўша ўйин турнирдаги дастлабки ўйинимиз бўлгани учун қийналдик ва бироз "мандраж" бўлди.

Терма жамоамиздаги кайфият сабаби? Сир. Қўлимиздан келганча ўйин мухлисларга ёқадиган бўлишини хоҳладик. Қўллаб-қувватлагани келганларнинг барчасига раҳмат. Мухлислар кўпроқ келади деб ўйлаган эдим. Кейинги баҳсда ишқибозлар бугунгиданда кўпроқ бўлишига умид қиламиз" - дейди Людмила Карачик.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика