UZ

Сўнгги янгиликлар

14:47"Челси" хавбеки ижарага йўл олиши мумкин  0 14:24"Милан" 20 ёшли норвегиялик тўпурар билан шартнома имзоламоқчи  4 14:00"Тоттенхэм" "Челси" ҳимоячисини ижарага олиши мумкин  3 13:43"Истиқлол" жамоаси ПРО-Лигада фаолиятини давом эттиради  20 13:28"Атлетико" президенти: "Агар Месси Суарес билан ўйнашни хоҳласа, иштиёқ билан ҳамма нарса бўлиши мумкин"  2 13:27Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:05"Валенсия" "Ювентус" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 12:42Карикатура: "Тулкилар" "Сити"нинг ҳимоядаги муаммоларидан фойдаланишди  5 12:20Агар Ульрайх клубда қолса, "Бавария" Нюбелни ижарага бериб юбориши мумкин  2 11:58"Милан" МЮ футболчисини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи  3 11:42Coca Cola Суперлига. Октябрь ойи тақвими   3 11:25Olamsport: Макгрегорнинг навбатдаги жанги, "Грунт қироли" "Ролан Гаррос"да бошлади ва бошқа хабарлар  0 11:24А Серия клуби Шомуродовни харид қилишга яқин. Бу ҳақда италиялик таниқли журналист хабар бермоқда  83 11:07Аёллар футболи. Олий лига. 6-тур натижалари  0 11:00Карикатура: "Бавария" ва "Манчестер Сити" бир кунда мағлуб этилди  4

Любинко Друлович: “Келаси учрашувга боримизни бериб тайёрланамиз” Янгиликлар

Любинко Друлович: “Келаси учрашувга боримизни бериб тайёрланамиз”

Бироз аввал якунига етган Саудия Арабистони ва Ўзбекистон Олимпия терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг матубот-анжумани ўтказилди. Анжуманга дастлаб терма жамоамиз устози Любинко Друлович келди.

“Жуда қийин ўйин бўлди. Дам олиш учун кам кун бўлгани барибир ўз сўзини айтди. Лекин бугун ёмон ўйнамадик. Кўпроқ имконитяларга эга бўлдик. Биргина Бобир Абдухолиқовда 3 та яхши вазият бўлди. Афсуски, фойдалана олмадик. Ўйин охири рақиб учун омадли ўтди. Саудияликларни ғалаба билан табриклайман. Энди келгуси ўйинларга яхши тайёрланишга ҳаракат қиламан”, – деди Любинко Друлович.

– 1 йилдан бери Ўзбекистон терма жамоасидасиз. Нима деб ўйлаймиз, нега Миллий терма жамоамиз ҳам, ёшларимиз ҳам ўйин охирида имкониятни бой бериб қўймоқда?

– Билмадим. Бунга изоҳ бериш қийин. Бугунги ўйиндагидек биргина хато вазиятни бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин. Футбол шуниси билан ҳам бошқа спортлардан фарқ қилади. Бугунги ўйин ўтиб бўлди. Энди буни унутган ҳолда бор эътиборимизни кейинги баҳсга қаратамиз.

– Бугун мағлубият бўлса-да, Олимпиада йўлланмаси учун имкон бор. Йигитларни тайёрлашга улгурасизми?

– Аввало, натижага эришиш учун ўзимизни ишонтира олишимиз керак. Энди кейинги ўйинга боримизни бериб тайёрланамиз. Ҳозир йигитларни ҳам руҳий жиҳатдан тайёрлаш керак. Олимпиадага йўлланма қўлга киритиш Ўзбекистон учун қандай муҳим аҳамият касб этишини тушиниб турибмиз. Насиб қилса, келаси учрашувда бу ишончни оқлаймиз.


Рейтинг: -183   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика