

Иккинчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда франциялик футболчи "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Харри Магуайр билан муваффақиятсиз тарзда тўқнашиб кетди. Ляказеттнинг ўрнига майдонга Эдди Нкетиа тушди.
29 ёшли ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 25та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 2та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Ляказетт "Арсенал"га 2017 йилда "Лион"дан 53 миллион евро эвазига ўтганди. Футболчининг "тўпчилар" билан тузган шартномаси яна 1,5 йилга амал қилади.



