Лутфулла Тўраев МТЖнинг бугунги машғулотида иштирок этмади

Aslanov Jasurbek
8 окт 2019, 17:49
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш учрашувларига тайёргарликни давом эттирмоқда.

МТЖга чақирилган "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Лутфулла Тўраев терма жамоанинг бугунги машғулотларида иштирок этмади.

"Бунёдкор" клубининг Телеграм каналидаги хабарларга кўра, Тўраев "қалдирғочлар" сафида "Қўқон-1912"га қарши ўртоқлик ўйинида қатнашган.

Ярим ҳимоячи МТЖни лагерини тарк этгани аниқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 10 ва 15 октябрь кунлари ЖЧ-2022 саралаш учрашувларида иштирок этади. Дастлаб "Пахтакор" стадионида Яманга қарши баҳс бўлиб ўтади. 5 кун ўтиб терма жамоамиз Сингапур меҳмони бўлади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia