

"Бўрилар" агар жамоадан Адама Траорени кетадиган бўлса, аргентиналик футболчини харид қилишмоқчи.
Окампоснинг "Севилья" билан шартномаси бор, аммо битимда 68,5 миллион евролик товон пули бор. Аммо, пандемия туфайли аргентиналик футболчининг трансфер нархи 45 миллион еврогача тушиши мумкин.
Лукас Окампос 2019/20 йилги мавсумда ажойиб ўйин кўрсатди ва Ла Лига расмий жамоасидан ўрин эгаллади.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 5та ассист қайд этди. "Севилья" билан эса Европа Лигаси ғолибига айланди.



