

Бразилиялик футболчи июнь ойида тугайдиган шартномасини янгиламайди ва клубни эркин агент сифатида тарк этади. UOL хабарига кўра, 30 ёшли футболчига Англия, Италия ва Франция клубларидан таклифлар бор.
“Сан-Паулу” ҳам ярим ҳимоячининг ҳолатини кузатиб бормоқда, бироқ Моура фаолиятини Европада давом эттиришни режалаштирмоқда. Форвард камида уч мавсумга шартнома имзолашни кутмоқда, чунки у узоқ муддатли лойиҳаларга қизиқмоқда.
Моура 2018 йилдан бери "Тоттенхэм"да ўйнаб келади. У билан амалдаги шартнома 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Жорий мавсумда Моура барча турнирларда 11 та ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt портали футболчини 12 миллион еврога баҳолаган.



