Лукас Лейва Бразилияга қайтиб кетишни истамоқда

Narzulla Saydullayev
18 янв 2017
«Ливерпуль» футболчиси Лукас Лейва Бразилиянинг "Атлетико Минейро" жамоасига қайтмоқчи.


29 ёшли футболчи аввалига Европада қолишни режалаштираётганди. Бироқ, унинг "Интер"га трансфери борасида ҳеч қандай ҳаракатлар йўқ.

Лейва ушбу мавсумда АПЛнинг 10 та ўйинида майдонга тушди. Шулардан учтасини у асосий таркибда бошлади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Sky Sports