

Бельгиялик футболчи биринчи бўлимда жарима майдончаси ичида Лассе Нильсен билан тўп учун курашда жароҳат олди.
"Мальмё" ҳимоячиси қоидани бузди ва ҳакам Франсуа Летексье пенальти белгилади ва уни Жоржиньо ижро этди. Лукакунинг ўрнини 23-дақиқада Кай Хаверц эгаллади.
Вернер биринчи бўлим сўнггида жароҳат олди. Уни Каллум Хадсон-Одои алмаштирди.



