

"Барчаси 4:1 ҳисобида якунланиши лозим эди. Биринчи бўлимда ҳаммасини тўғри бажардик, иккинчи таймда кўпроқ гол уришимиз керак эди.
Ўйиндан ижобий хулосам шу бўлдики, 3 очкони қўлга киритдик, аммо яхшироқ ҳимояланишимиз керак эди. Жамоага ўйин мобайнида ёрдам беришга ҳаракат қилдим ва жуда хурсандман, сабаби ушбу ғалабага эришиш ўта аҳамиятли эди. Голни мураббий билан нишонлаганимга келсак, биз ва Конте – жамоа ўйинчиларимиз. Ишимга бор эътиборни қаратаман ва ҳар ўйинда боримни бераман", – дейди Лукаку.




