Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум
24 май 10:18
Янгиликлар
Лука Модрич фаолиятини қаерда давом эттириши мумкинлиги маълум
Ёзда “Реал“ билан хайрлашадиган Лука Модрич фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин.
У Мессининг жамоадошига айланиши юқори. 39 ёшли ярим ҳимоячига “Интер Майами“ қизиқиш билдирмоқда. Ўз ўрнида хорватиялик футболчи ҳам фаолиятини АҚШда давом эттиришга розилик берган.
Эслатиб ўтамиз, Модрич клублар ўртасидаги ЖЧдан сўнг “Реал Мадрид“ни тарк этади. “Қаймоқранглилар“ таркибида Модрич барча турнирларда 590 ўйинда қатнашиб, 43 гол ва 95 ассист қайд этди. “Реал“ Модрич билан биргаликда 6 марта EЧЛ бош соврини, 4 марта мамлакат чемпионлиги, 2 марта Испания Кубоги ва 5 марта Испания Суперкубогига эга чиқди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар