

У Мессининг жамоадошига айланиши юқори. 39 ёшли ярим ҳимоячига “Интер Майами“ қизиқиш билдирмоқда. Ўз ўрнида хорватиялик футболчи ҳам фаолиятини АҚШда давом эттиришга розилик берган.
Эслатиб ўтамиз, Модрич клублар ўртасидаги ЖЧдан сўнг “Реал Мадрид“ни тарк этади. “Қаймоқранглилар“ таркибида Модрич барча турнирларда 590 ўйинда қатнашиб, 43 гол ва 95 ассист қайд этди. “Реал“ Модрич билан биргаликда 6 марта EЧЛ бош соврини, 4 марта мамлакат чемпионлиги, 2 марта Испания Кубоги ва 5 марта Испания Суперкубогига эга чиқди.



