UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00"Камп Ноу"ни таъмирлаётган компания норасмий ишчилардан фойдалангани учун жаримага тортилди  0 18:32Пирс Морган: "Арсенал" "Бавария"ни мажақлаб ташлади — бутун Европа ларзага келмоқда"  2 18:04ЎФА Мўғулистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликни кенгайтиради  9 17:42Франк: "Бу футболчи "Олтин тўп"нинг кейинги соҳиби бўлади"  0 17:14"Сўғдиёна" футболчиси Корея клубига ўтишга яқин  5 16:47Энрике: "ПСЖ "Тоттенхэм"га қарши ўйинда характер кўрсатди"  0 16:21Саудия Арабистони стадионлар қурилиши учун қарз беради  1 15:55Италиялик ҳужумчи Ўзбекистонга қайтиши мумкин  8 15:28Манба: ОКМК ярим ҳимоячиси "Насаф"га ўтмоқда  7 15:08"Андижон" яна дуранг ўйнаган ОЧЛ 2 ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:40Витиньяга аталган оқшом, Мбаппедан покер, "Интер"нинг илк мағлубияти ва "Спортинг" ТОП-8да  0 14:21"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади  44 13:53Мадуэке: "Жамоадошларим ва мураббийлар штаби менга ишонади"  0 13:26"Барселона" ҳимоячиси келажагини жамоага бағишлашга тайёр  3 12:58Тимур Кападзе: "Индонезияга бу ердаги муҳитни кўрай деган мақсадда келдим"  21

Луисма Эрнандес: "Ёзги трансфер вақтида баъзи бир трансферларга қўл урамиз" Янгиликлар

Луисма Эрнандес: "Ёзги трансфер вақтида баъзи бир трансферларга қўл урамиз"

Суперлига 11-туридан ўрин олган "Металлург" – "Олимпик" (1:1) ўйинидан кейин мезбонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи таймда об-ҳаво жуда иссиқ эди. Шунинг учун ҳар икки жамоа ўйинга киришиб кетишда қийинчиликка учради. Иккинчи таймда анча ҳужумкор ўйнашга қарор қилдик. Бизда талайгина имкониятлар бўлди, лекин улардан унумли фойдалана олмадик. Умуман олганда, ўйинчиларимиз ҳаракатидан мамнунман.

- Тўп назорати ва имкониятлар яратишда "Металлург" имкониятни рақибга бой берди. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?

- "Олимпик" жуда ёш футболчилардан иборат шиддатли жамоа. Шундан келиб чиқиб тўп уларда бўлган вазиятда ҳимояга урғу қаратдик ва қарши ҳужумда ҳаракатланишга уриндик.

- "Металлург" кетма-кет иккинчи учрашувда нурсиз дуранг қайд этмоқда, бироқ ҳар икки баҳсда имкониятлардан унумли фойдаланилмади. Жамоага нима етишмаяпти?

- Мураббий сифатида айтадиган бўлсам, мен ҳимояда ва ҳужумда қандай ўйнашни ишлаб чиқаман. Аммо сиз айтгандек, вазиятларни яратсак-да, гол уролмаяпмиз. Ёзги трансфер вақтида баъзи бир трансферларга қўл урамиз. Кейинги ўйинларда гол урамиз деган умиддаман.

- Чет эллик мураббий сифатида Тимур Кападзе бошчилигидаги U-23 терма жамоамизнинг Олимпиадага чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- "Олимпик" жамоасини ўтган йилдан буён биламиз. Чемпионатдаги ва U-23 Осиё Кубогидаги ўйинларини кўриб бордик. Жамоа – ёш ва кучга тўла. Бундан кейин ҳам худди бугунгидек ўйнашда давом этса, Олимпиага йўл олиши ва ғалаба қозониши мумкин.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика