Луисма Эрнандес: "Индивидуал хатоларимиз туфайли голлар билан жазоландик"
09 апр 2022 22:30
Янгиликлар
Луисма Эрнандес: "Индивидуал хатоларимиз туфайли голлар билан жазоландик"
Ўзбекистон Кубоги 1-туридан жой эгаллаган "Металлург" – "Бунёдкор" (2:4) баҳсидан кейин "маъданчилар" бош мураббийи Луисма Эрнандес фикрларини билдирди.
- Ўйин ҳақида
- Биринчи тайм кескин равишда кечди. Индивидуал хатоларимиз туфайли голлар билан жазоландик. Иккинчи таймда 10 га 10 ўйнадик. Ҳисобни 2:3 га етказдик ва тенглаштиришимиз ҳам мумкин эди. Афсуски, хато туфайли дарвозамиздан яна битта тўп олиб чиқдик.
- Кубок ўйинларидаги мақсадингиз нималардан иборат ёки асосий эътиборингиз Суперлигага қаратилганми?
- Кубокдаги асосий режамиз кейинги ўйинларга ҳозирлик кўриш ва "Сурхон" ҳамда "Бухоро"ни мағуб этиш.
- Туғилган кунини нишонлаган Аброр Тошқўзиевнинг ўйини хусусида қандай фикрдасиз?
- Умуман олганда, у ҳақда фикрим ижобий. Ўйин давомида фаол ҳаракат қилиб, вазиятлар яратди. У янада кўпроқ меҳнат қилиб, кучайишда давом этишини хоҳлаймиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
Морган Роналдунинг шартли дисквалификацияси ҳақида: "Тўғри қарор. Криштиануни атайлаб кийимидан тортишган"
"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади
Фикрлар