Луис Суарес Хавини "Барселона"га бормасликка чақирди
30 сен 2021 22:11
Янгиликлар
Луис Суарес Хавини "Барселона"га бормасликка чақирди
Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Луис Суарес "Барселона" билан боғлиқ вазият ва Хавининг бош мураббий этиб тайинланиши ҳақида гапирди.
Куман ва Бартомеу у билан қандай муносабатда бўлгани ҳақида
— Куман мени 15 ёшли боладек қабул қилиб, муомала қилди. Бартомеу мен кийиниш хонасидаги муҳитга ёмон таъсир кўрсатаётганимни айтди. Шубҳасиз, Лапорта ва Куман ўртасидаги уруш футболчиларга зарар келтиради.
Хавининг "Барселона"га мураббий сифатида келиши борасида
– Шахсан мен Хавига кутишни маслаҳат бераман. Ҳозир клубга келиш учун қулай фурсат эмас. У ақлли, бир оз кутиши керак. Клубда Хавининг дўстлари бор ва ҳар қандай ҳолатда улар билан маслаҳатлашган ҳолда қарор қабул қилишига тўғри келади, бу эса жуда мураккаб.
Месси ҳақида
— Лео менга фаолиятини "Барса"да тугатмоқчи эканлигини, Каталонияда бахтлилигини айтган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар