Луис Фелипе Сколари: «Жаҳон кубоги бизники бўлади»

Aziz Tukhtamuradov
29 апр 2014, 09:13
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Луис Фелипе Сколари ЖЧ-2014даги ғалабага ишонмоқда.

«Кубок бизники бўлади. Бунга ишоняпмиз. Биз ўз уйимизда ўйнаймиз. Мухлисларимиз бизнинг 12-ўйинчимиз бўладилар.

Иккинчи ўрин? Бу ҳақида гапиришни истамайман» – дейди Сколари.


Эслатиб ўтамиз, бразилияликлар ЖЧ-2014 гуруҳ босқичида Хорватия, Мексика ва Камерун терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадилар.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru