Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"
23 июл 08:15
Янгиликлар
Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"
Саудия Арабистони Олимпия терма жамоаси устози Луиджи Ди Бияджо Ўзбекистонга қарши учрашувдан сўнг ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Қийин ўйин бўлди. Ўзбекистон чемпионатининг ярми ўтиб бўлди, Саудияда эса ҳали мавсум бошлангани йўқ ва кўп футболчиларимиз ҳали мавсумга тайёр эмас. Бугунги учрашув биз учун яхши тест бўлди. Янги футболчилар терма жамоада илк дақиқаларга эга бўлишди. Уларнинг майдондаги ҳаракатлари ва иштиёқи мени хурсанд қилди, очиғи.
Биз ўйинни яхши бошлай олмадик ва иккита гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда эса кўпроқ голлар уришимиз мумкин эди. Рақиб бугун ғалабага лойиқ ўйин намойиш этди" - дея фикр билдирди италиялик мутахассис.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар