

«Менимча бу мағлубият Мерфи қонуни билан изоҳланади! Ўйиндан олдин асосий дарвозабонингиз жароҳат олганлар рўйхатида 14-бўлса бу жуда ғалати.
Биринчи голни рекошетдан ўтказиб юбордик, бу ғаройиб! Жуда ҳам ғаройиб!
Иккинчи бўлимда барча яккакурашларда ютқаздик, барчаси. Лингардда гол уриш учун бир нечта имконият бўлди. Ўз уйимизда «Мидтьюлланд»ни мағлуб этишимиз керак.
Де Хеанинг тиззаси жароҳатланди, тиббий кўрик натижаларини кутамиз», – дейди ван Гал.
Эслатиб ўтамиз, Мерфи қонуни қуйидагича: агар қандайдир ёмонлик содир бўлиши кутилаётган бўлса, у албатта амалга ошади.



